Ўзбекистон | 08:04 / 07.04.2023
6465
2 дақиқада ўқилади

Учтепада шаҳар ҳокимлиги захирасида бўлган ер майдони ИИВ балансига ўтказилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ишлар вазирлиги ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қарор лойиҳасида қуйидагиларни назарда тутувчи нормалар акс эттирилган:

а) ихтисослаштирилган мактаб-интернат уставини тасдиқлаш;

б) 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб, Ўзбекистон тарихи, чет тиллари ва математика фанларини чуқурлаштирилган ҳолда ўқитишни йўлга қўйиш;

в) 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб, ихтисослаштирилган мактаб-интернат қабул квотасини 50 нафардан 100 нафарга ошириш;

г) 2023-2024 йилларда ихтисослаштирилган мактаб-интернат маъмурий биноси ҳудудида 500 ўринга мўлжалланган ўқувчилар ётоқхонасини қуриш, мавжуд бино ва иншоотларни капитал таъмирлаш;

д) Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, М.Шайхзода кўчаси, 64-уй манзилига туташ ҳудуддаги Тошкент шаҳар ҳокимлиги захирасида бўлган бўш турган 16 сотих ер майдонини Ички ишлар вазирлиги балансига ўтказиш ва мазкур ер майдонида ўқувчиларга мўлжалланган спорт мажмуасини қуриш.

Шунингдек, лойиҳа билан Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ишлар вазирлиги ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига ихтисослаштирилган мактаб-интернат қабул квотасини оширишга қаратилган тегишли ўзгартишлар киритилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид