Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди
Синоптиклар 10-12 апрел кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10 апрелда кечаси +5...+10 даража, кундузи +15...+20 даража, 11 апрелда кечаси +7...+12 даража, кундузи +17...+22 даража, 12 апрелда кечаси +7...+12 даража, кундузи +22...+27 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10 апрелда кечаси +7...+12 даража, кундузи +19...+24 даража, 11 апрелда кечаси +7...+12 даража, кундузи +22...+27 даража, 12 апрелда кечаси +10...+15 даража, кундузи +28...+33 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, 10 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, 11-12 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 10 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10 апрелда кечаси +9...+14 даража, кундузи +15...+20 даража, 11 апрелда кечаси +7...+12 даража, кундузи +17...+22 даража, 12 апрелда кечаси +7...+12 даража, кундузи +21...+27 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, 10 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, 11-12 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 10 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10 апрелда кечаси +10...+15 даража, кундузи +22...+27 даража, 11 апрелда кечаси +9...+14 даража, кундузи +25...+30 даража, 12 апрелда кечаси +10...+15 даража, кундузи +28...+33 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, 10 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, 11-12 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 10 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, , баъзида 22-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10-11 апрелда кечаси +5...+10 даража, кундузи +17...+22 даража, 12 апрелда кечаси +5...+10 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 10-11 апрелда баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши, дўл ёғиши мумкин. Баланд тоғларда (2000 метрдан юқорида) ёмғир қорга айланиши мумкин. 10-11 апрелда Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида 2000 метрдан баландда қор кўчиш хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 10 апрелда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража, кундузи 10-11 апрелда +6...+11 даража, 12 апрелда +8...+13 даража бўлади.
Мавзуга оид
12:21 / 28.05.2025
Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
11:24 / 26.05.2025
Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, жойларда ёмғир ёғади
22:27 / 22.05.2025
8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи бўлиши эълон қилинди
13:12 / 21.05.2025