Биз сайт ишлашини яхшилаш ва сизга қулайлик яратиш учун cookies-файллардан фойдаланамиз. Давом этиш орқали сиз cookies-дан фойдаланишга розилик билдирасиз Махфийлик сиёсати Kun.uz
Россиядан қайтарилган болалар ва ярадорларга ёрдам бераётган отлар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 409-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
Украина президенти Володимир Зеленский Полша Киевга Rosomak русумли 200 та зирҳли транспортёр беришга рози бўлганини айтди. Аввалроқ бундай машиналардан фақат 100 та етказиб берилиши айтилганди.
Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан Россияга олиб кетилган болалардан 31 нафари қайтарилди.
Арманистон полицияси дезертирликда гумонланиб қидирувда бўлган Россия фуқаросини қўлга олди.
The Times маълумотига кўра, 2022 йил октябрида 600 нафарга яқин украин ҳарбийси Запорижжя АЭСни РФ армиясидан қайтариб олиш учун амалиёт ўтказган, аммо бу уриниш муваффақиятсизликка учраган.
The New York Times газетаси АҚШнинг Украина, Хитой, Ҳинд-Тинч океани минтақаси ва Яқин Шарққа тааллуқли 100 дан ортиқ ҳужжати сиздирилгани ҳақида хабар тарқатди.
Харкив области ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Синегубов Купянск райони ўққа тутилиши оқибатида 65 ва 34 ёшларда бўлган икки эркак ҳалок бўлганини хабар қилди.
Кун кадри. Словянск ва Изюм орасидаги йўл
Словянскдан Изюмга борувчи йўл бўйида жойлашган Долина қишлоғидаги Авлиё Георгий монастири харобалари. Монахлар Святогорской лаврга мансуб бўлган ушбу скитни 2022 йил мартида ташлаб кетишганди. Қишлоқнинг ўзи кузга қадар Россия истилоси остида бўлган, бу вақт ичида Долинада бирорта бутун бино қолмаган. Қишлоқ озод этилганидан кейин бино ҳудудидаги илк ибодат ўтган йил ноябрида ўтказилади.
Marek M. Berezowski / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Россия ҳудудидан ота-оналарига қайтарилган украиналик болалар
Ўтган йили Украинанинг оккупация қилинган ҳудудларидан Россиядаги «ёзги лагер»га олиб кетилган болалар Беларус орқали уйга қайтмоқда. Халқаро жиноий суд март ойида Владимир Путин ва РФ президенти қошидаги болалар ҳуқуқи бўйича вакил Мария Лвова-Беловага украин болаларининг Россияга депортациясини ташкил этиш бўйича иш очганди.
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETAЎтган йили Россиядаги «ёзги лагер»га олиб кетилган ўн ёшли Кира Украина-Беларус чегарасини кесиб ўтмоқда
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETAАнастасия ва Ирина Киев областининг Беларус билан чегарасида Россиядан қайтаётган болаларини кутишмоқда
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETAИрина Россиядаги «ёзги лагер»дан қайтган 13 ёшли ўғли Богданни қучмоқда.
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Анастасия ўз фарзандлари Валерия ва Максим билан
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Харкив областида яшовчилар уриб туширилган самолётни металлолом учун бўлакламоқда
Маҳаллий аҳоли вакиллари Харкив областида қулаган жанговар самолётни (катта эҳтимол билан, Су-24 фронт бомбардимончиси) металлолом учун бўлакламоқда. У қайси томонга тегишли бўлгани, қачон ва қай тариқа ҳалокатга учрагани маълум эмас. Су-24 самолётларидан Украина ҳам, Россия ҳам фойдаланмоқда.
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Украина шарқидаги вертолётчилар
Украинларнинг Ми-8 вертолёти мамлакат шарқидаги аэродромлардан бирида жанговар парвозга ҳозирланмоқда
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETAУкраинларнинг Ми-8 жанговар вертолёти кабинасидаги икона. Украина ҚК ўнлаб йўқотишларга қарамай, РФ қуролли кучларига зарба бериш ва ўз қўшинларини қўллаб-қувватлашда авиация қўллашни давом эттирмоқда.
йOleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETAУкраиналик техник мамлакат шарқидаги аэродромлардан бирида Ми-8 вертолёти блокига бошқарилмайдиган ракеталарни жойламоқда.
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETAOleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Бахмут атрофидаги украин аскарлари
Украина ҚК 57-алоҳида мотопиёдалар бригадаси жангчиси Бахмут атрофида. Бригада 2014 йил кузида тузилган ва Украина қуруқлик қўшинларида дастлабки мотопиёдалар бригадаларидан бири бўлган. 2019 йил майида бўлинмага XVIII асрда Пётр биринчига қарши курашган казаклар атамани Костя Гордиенко номи берилган. Унинг доимий дислокацияси — Херсон областидаги Новая Каховкада.
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETAУкраина ҚК 57-алоҳида мотопиёдалар бригадаси жангчиси зенит қурилмасидан ўт очмоқда. Бригаданинг фейсбукдаги саҳифасида хабар берилишича, ракета артиллерияси Россия босқинига қарши туришда муҳим рол бажаради.
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETAУкраина пиёдалар жанговар машинаси (БМП) Бахмут атрофида. Ортда жанглар ва аҳоли яшаш кварталлари ўққа тутилиши оқибатида чиққан ёнғиндан кўтарилган тутун кўринмоқда
Oleksandr Klymenko / Reuters / Scanpix / LETAУкраиналик ҳарбийлар миномётларни қўллашга тайёрланмоқда
Oleksandr Klymenko / Reuters / Scanpix / LETA
Бахмут атрофида яраланган украиналик аскарлар
Бахмут атрофидаги аҳоли яшаш манзилларидан биридаги ярадор украин ҳарбийси
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida PressУкраиналик парамедиклар зирҳланган эвакуация машинасида ярадорга ёрдам кўрсатмоқда, машина аскарни Бахмут атрофидаги ҳарбий ҳаракатлар ҳудудидан олиб кетмоқда. Бу ҳудуддаги барча йўллар мунтазам равишда Россия кучларининг артиллерия ва танкка қарши ракеталари билан ўққа тутилмоқда.
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida PressБахмутда яраланган украин ҳарбийси. Россия кучлари сўнгги кунларда шаҳарнинг ғарбий чеккасига ва қарийб қуршов ҳолатида бўлган шаҳарни «катта ер» билан боғловчи йўлларга тўхтовсиз равишда артиллерия зарбалари йўлламоқда.
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida PressПарамедиклар Бахмутда яраланган украиналик ҳарбийнинг аҳволини «барқарорлаштириш»га уринмоқда. Апрел ойи бошида «Вагнер» ХҲК ёлланма жангчилари шаҳар марказига кириб келишди, аммо Украина қуролли кучлари унинг ғарбий чеккасида қаршилик кўрсатишда давом этмоқда.
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украиналик ярадор аскарларнинг тикланиш жараёни: отлар жароҳатдан кейинги органлар фаолияти бузилишидан тузалишга ёрдам беради
Украиналик ҳарбийлар Киевдаги иппотерапия марказида реабилитация жараёнини ўтамоқда ва отларда сайр қилишмоқда
Roman Pilipey / Getty ImagesМарказ асосчилари айтишича, бу ерда камида беш минг кишига, жумладан 300 дан ортиқ ҳарбий хизматчига ёрдам кўрсатилган, уларнинг бир қисми жароҳатдан кейинги органлар фаолияти бузилишидан азият чекаётганлардир.
Roman Pilipey / Getty Images
Донецк ўққа тутилиши оқибатлари
Оккупация остидаги Донецкда ўққа тутилган бозор ҳудудида турган РФ тергов қўмитаси ходими. «ДХР» раҳбари маълум қилишича, украин қўшини шаҳар бўйлаб бир неча ракета зарбалари йўллаган ва снарядларнинг кўпчилиги бозор томон йўлланган.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Оккупацион ҳукуматга кўра, шаҳар ҳудуди ўққа тутилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлиб, 13 киши яраланган. Қуйидаги фотосуратда ўлдирилган киши жасади пластик тент (чодир) билан ёпиб қўйилган.
AP / Scanpix / LETAШаҳар ўққа тутилиши оқибатида яраланган аёл
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA