Жамият | 08:45 / 09.04.2023
8663
1 дақиқада ўқилади
Январ-март ойларида «Тез ёрдам»га 3 миллиондан ортиқ мурожаат келиб тушди
Ўзбекистонда сўнгги 3 ойда «Тез ёрдам» хизматига 3 млн 90 мингта чақириқ келиб тушди. Уларнинг энг кўпи Фарғона, Андижон вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрига тўғри келди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати ўтган 3 ойда «Тез ёрдам» хизматига мамлакат бўйича жами 3 миллион 90 минг 479 та чақириқ келиб тушганини маълум қилди.
Таъкидланишича, беморлардан 276 минг 566 нафари шифохоналарга госпитализация қилинган. Энг кўп мурожаатлар:
- Фарғона вилоятида — 359 795 та;
- Андижон вилоятида — 315 941 та;
- Тошкент шаҳрида — 307 994 та;
- Тошкент вилоятида — 294 037 та;
- Наманган вилоятида — 283 665 та қайд этилган.
Маълумот учун, 2022 йил давомида тез тиббий ёрдам хизматига жами 13 миллион 22 минг 162 та чақириқ келиб тушган эди.
Мавзуга оид
18:14 / 15.04.2024
“Тез ёрдам” автомашинасига йўл берган ҳайдовчининг жаримаси бекор қилинди
15:07 / 10.04.2024
2024 йилнинг 3 ойида “Тез ёрдам”га 3,1 миллион чақириқ бўлган
10:41 / 08.02.2024
Тез ёрдам хизматининг 3 та филиалига 30 та Volkswagen Caddy топширилди
11:16 / 20.11.2023