Жаҳон | 23:19 / 10.04.2023
14902
1 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг хавфли вулқонлардан бири фаоллашди 

Колумбияда вулқон фаоллиги бўйича «тўқ сариқ» сигнал эълон қилинди. 

Фото: Getty Images

Колумбияда дунёдаги энг хавфли вулқонлардан бири ҳисобланган Невадо-дел-Руиснинг фаоллиги ошгани аломатлари кузатилмоқда. Бу ҳақда Fox 6 Now хабар берди. 

Колумбия ҳукумати «тўқ сариқ» рангли огоҳлантириш эълон қилди. Колумбия Геологик хизмати маълумотларига кўра, Невадо-дел-Руис минтақаси вулқонидаги фаоллик 38 йил олдинги даражага кўтарилган. Ўша вақтда (1985 йил 13 ноябрда) вулқон отилиши камида 25 минг кишининг ҳаётига зомин бўлган эди. 

Невадо-дел-Руис яқинида жойлашган қишлоқларда тахминан 57 минг киши истиқомат қилади. Президент Густаво Франсиско Петро Уррего одамларни эвакуация қилишга чақирди ва ҳукуматдан жавоб чораларини тезлаштиришни сўради. 

«Биз фавқулодда хизматларга мурожаат қилдик ва юқори хавф остида бўлган 2,5 минг оилани эвакуация қилишни тезлаштиришни сўрадик», деди у баёнотда. 

Мавзуга оид