Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
300 минг ёшларнинг хусусий марказларда тил ўрганиш харажатига 100 млрд сўм субсидия ажратилади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасидаги долзарб вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтяпти.
Тошкент шаҳрида Анҳор ва Бўзсув, Нукусдаги Дўстлик, Урганчдаги Шовот, Фарғонадаги Марғилонсой каналлари бўйида ёшлар ижод кўчалари ташкил этилади. Бу ерда рассомлар, ҳайкалтарошлар, адиблар, созандалар ва уларнинг мухлислари учун шароит яратилади.
Ҳар бир олийгоҳда коворкинг, театр студиялари ва рақс майдончалари бўлиши кераклиги таъкидланди. Олийгоҳ ректорлари футбол, волейбол, баскетбол, шахмат, стол тенниси каби спорт турлари бўйича ўз клубларини ташкил этади. Бу клублар Талабалар спорт лигаларига бирлашиб, доимий турнирлар ўтказиб боради.
Қўшимча 300 минг ёшларнинг хусусий марказларда тил ўрганиш харажатларига 100 миллиард сўм субсидия ажратилади.
Юртимиздаги 206 та оромгоҳ йил давомида ишлайдиган тизимга ўтказилиб, ҳар йили 100 минг нафар ёшларни қамраб олади.
Туман марказидан узоқдаги маҳаллаларда спорт, маданият ва санъат йўналишларида тўгарак очган мураббийларга зарур жиҳоз учун 15 миллион сўмгача субсидия берилади.
Мавзуга оид
15:52 / 15.05.2025
Ўзбекистонда “Ҳарвардчилар мактаби” очилади
10:54 / 24.03.2025
ChatGPT билан мунтазам мулоқот хавфли оқибатларга олиб келиши маълум қилинди
19:00 / 04.03.2025
БМТ тадқиқоти ёшларда глобал руҳий саломатлик инқирозини аниқлади
15:40 / 18.02.2025