Ўзбекистон | 12:38 / 11.04.2023
2968
1 дақиқада ўқилади

ННТнинг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш тартиби ўзгаради

Адлия вазирининг “Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги буйруғи лойиҳаси эълон қилинди.

Фото: Kun.uz

Ҳужжатда қайд этилишича, аксарият нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари онлайн мулоқотни ажралмас ва муваффақиятли ҳамкорликнинг энг муҳим компонентларидан бири деб ҳисоблайди. Шунинг учун пандемия тугагандан сўнг ҳам ННТ томонидан ўтказиладиган онлайн тадбирлар улуши ошиб боряпти.

Онлайн-конференциялар, тренинглар, семинарлар ўтказиш бўйича турли тажрибалар, иштирокчилар ва ташкилотчилар фикрига кўра, муваффақиятли амалга оширилмоқда, онлайн режимда одатий шаклда ўтказиладиган тадбирларга нисбатан кўпроқ иштирокчиларни жалб этиш, тадбир ўтказиш харажатларини сезиларли даражада камайтириш имконияти мавжуд.

Буйруқ лойиҳаси билан адлия вазири буйруғи билан тасдиқланган нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловаси 5-позициясини онлайн шаклда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар ҳақида хабарнома тўлдирилганда, рўйхатдан ўтказувчи органга тадбирларда онлайн иштирок этиш имконини берувчи маълумотлар тақдим этишни назарда тутувчи норма билан тўлдириш таклиф этилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид