Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шифохонада қолган ягона врач ва Бахмут мудофаасидаги жангчилар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 411-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Россия ва Украина навбатдаги асирлар алмашинувини ўтказди. Украинага 100 нафар, Россияга – 106 нафар ҳарбий асир қайтарилди.
- Пентагон махфий маълумотлари сиздирилиши туфайли Украина ҳарбий режаларининг бир қисмини ўзгартирган, деб хабар бермоқда CNN Украина президенти Володимир Зеленскийга яқин бўлган манбасига таяниб. АҚШ адлия вазирлиги ушбу сизиб чиқиш факти бўйича жиноий тергов бошлади.
- Кенг кўламли босқиндан кейин Россияга депортация қилинган болаларнинг 24 нафари Херсонга қайтарилди. Украина томони буни «энг мураккаб қутқарув миссияларидан бири» деб атади: област маъмурияти раҳбари Олександр Прокудиннинг сўзларига кўра, «россияликлар болаларнинг ота-оналарини 13 соат давомида сўроқ қилишган, кейин уларни пропаганда репортажида қатнашишга мажбурлаган».
- «ДХР» раҳбари Пушилин Бахмутга келгани ҳақида хабар берди. Март ойида Украина президенти Володимир Зеленский ҳам украиналик ҳарбийларнинг Бахмут йўналишидаги позициясига ташриф буюрганди. У ҳарбийлар билан учрашиб, уларга мукофотлар топширганди. Зеленский ўтган йилнинг 20 декабрида, урушнинг 300-куни куни ҳам Бахмутда бўлганди.
- Россияда «урушга қарши» ўт қўйиш бўйича (ундан ҳеч ким жабрланмаган) энг қатъий ҳукм чиқарилди. Теракт содир этишда айбланган ўт ўчирувчи Алексей Нуриев ва собиқ росгвардиячи Роман Насриевга 19 йилдан берилди — улар Челябинск областининг Бакал шаҳри маъмурияти биносига ўт қўйишганди, бу ерда ҳарбий рўйхатга олиш столи жойлашган. Улар дастлабки тўрт йилни қамоқхонада ўтказишади, кейин — қатъий режимли колонияга ўтказилади.
Украина қуролли кучларининг Бахмутдаги илғор позицияси
РФ қўшини Донецк областидаги Бахмут шаҳрини эгаллаш учун 2022 йил ёзидан буён уринмоқда. 9 апрел куни Украина ҚК Шарқий қўшинлар гуруҳи спикери Сергей Череватий Россия қўмондонлиги асосан «Вагнер» ёлланма кучлари жанг қилиб келган бу йўналишга мунтазам қисмларни юбора бошлагани ҳақида хабар берди. Унинг сўзларига кўра, ҳарбийларнинг ташланиши — мажбурий чора ҳисобланади, чунки «Вагнер» ХҲК катта йўқотишларга учраган — «агар фақат ўлганлар ҳисобланса», кунига ўртача юз киши.
ХҲК раҳбари Евгений Пригожин ҳам, Россия мудофаа вазирлиги ҳам бу маълумотга изоҳ бермади. Украина ҚК бош штаби ҳам сўнгги сводкасида Бахмут бўйича аниқ рақамлар келтирмаган, аммо шаҳар учун жанглар давом эттирилаётгани маълум қилинган. Қуйида Бахмут мудофааси акс этган суратлар.
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Бахмутнинг фронторти ҳудудидаги украин аскарлари
Kai Pfaffenbach / Reuters / Scanpix / LETA
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Краматорскдаги болалар ҳоспитали
Краматорск оккупация остидаги Донецк шаҳридан тахминан 80 километр шимолда жойлашган. Шаҳар атрофида 2014 йилдан буён ҳарбий ҳаракатлар олиб борилмоқда. Кенг кўламли босқин бошланганидан кейин Россия қўшини Краматорскка мунтазам равишда зарба бериб келади — 10 апрел куни ракета маҳаллий қабристонга келиб тушганди, жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.
Доимий отишмаларга қарамай, Краматорскда болалар ҳоспитали ишлашда давом этмоқда. Урушга қадар бу ерда 150 нафарга яқин бола тўққиз шифокор назорати остида стационар даволаниши мумкин бўлган — ҳозир эса шифохонада 26 нафар пациент ва фақатгина бир шифокор, юқумли касалликлар мутахассиси Дмитро Яковенко қолган.
Gian Marco Benedetto / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Gian Marco Benedetto / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Харкив области ҳудудида ҳалок бўлган россиялик аскар жасади
Sergiy Kozlov / AFP / Scanpix / LETA
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025