Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ махфий маълумотлар сизиб чиқиши фонида Украина қўллаб-қувватланишини тасдиқлади
АҚШ давлат котиби ва мудофаа вазири Пентагоннинг махфий ҳужжатлари ошкор этилиши фонида Украинани қатъий қўллаб-қувватлашга ишонтирди. Улардан биридан хулоса қилиш мумкинки, Украина Қуролли кучларининг қарши ҳужумга тайёргарлиги қониқарли эмас.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ва мудофаа вазири Ллойд Остин украиналик ҳамкасбларини тинчлантириб, Вашингтон Киевни Россия агрессиясига қаршилик кўрсатишда қатъий қўллаб-қувватлашда давом этишини тасдиқлади, деб хабар бермоқда AFP 12 апрель, чоршанба куни. Блинкен ва Остиннинг сўзлари Пентагон ва Америка разведкаси махфий ҳужжатлари сиздирилиши фонида янгради, уларнинг баъзилари Украинадаги уруш билан боғлиқ.
Блинкен Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба билан суҳбатда Вашингтон «Украинани ва унинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигини ҳимоя қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини сўзсиз қўллаб-қувватлашда» давом этишини яна бир бор тасдиқлади.
Ллойд Остин, ўз навбатида, Украина Мудофаа вазирлиги раҳбари Олексий Резников билан суҳбатлашди. «У ва Украина раҳбарияти муаммони ҳал қилишга эътибор қаратишади, - деди АҚШ ҳарбий идораси раҳбари суҳбатдан сўнг. - Уларда муваффақиятни давом эттириш учун жуда кўп нарса бор».
Апрель ойи бошида Twitter'да АҚШ разведкаси ва Пентагоннинг 100 дан ортиқ махфий ҳужжатлари жойлаштирилди. The New York Times биринчи бўлиб бунга эътибор қаратди. Бунгача Украина можаросига бағишланган 50 дан ортиқ махфий файллар ўйин сайтларида топилган эди, дея таъкидлади газета. Улар март ойи бошида тармоққа сизиб чиққан. Расмий равишда, Вашингтон ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини тасдиқламади, аммо CNN ва Reuters манбалари биринчи партиядаги ҳужжатлар ҳақиқий бўлиши мумкинлигини айтди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025