Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент тиббиёт академиясида “Конституция ўзимизники, Конституция барчамизники!” тадбири ўтказилди
11 апрел куни Тошкент тиббиёт академиясида кутилаётган референдум муҳокамасига бағишланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда академиянинг барча профессор ўқитувчилари, талабалар ва меҳмонлар иштирок этишди.
Йиғилганлар учун янгиланаётган Конституциядаги ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Жумладан, тиббиёт йўналишидаги ўзгартишларнинг талабалар учун аҳамияти таъкидланди.

“Инсон ҳаётида муҳим аҳамият касб этаётган Конституция – нафақат муҳим ҳаётий қўлланма, балки ғурур-ифтихор, керак бўлса, шу заминда истиқомат қилаётган, миллати, тили, динидан қатъи назар, барча инсонлар учун мустаҳкам бир ҳимоя. Конституция - нафақат бугунги куннинг қомуси, балки у эртанги кунимиз, қураётган жамиятимиз истиқболини аниқлаб берувчи ҳужжат ҳисобланади”, - деди ТТА ректори Алишер Шодмонов.
Байрам-концерт форматида ўтказилган тадбирда таниқли санъаткорлар, турли соҳа фаоллари иштирок этди. Унда сўзга чиққанлар тадбир иштирокчиларини 30 апрелдаги референдумда фаол иштирок этишга, жамоатчиликни конституция ислоҳотларига бефарқ бўлмасликка чақирди.
ТТА ахборот хизмати
Мавзуга оид
16:18 / 05.10.2022
Тошкент тиббиёт академиясига Германиянинг тиббиёт соҳасида етакчи мутахассисларидан иборат делегацияси ташриф буюрди
14:59 / 27.09.2022
Тошкент тиббиёт академиясида “Талабаликка бағишлов - 2022” тадбири ўтказилди
13:40 / 27.09.2022
Тошкент тиббиёт академияси талабалари қасамёд қабул қилишди
12:44 / 20.09.2022