Хандақлардан қайтаётган аскарлар ва Изюмдаги сапёрлар. Уруш суратлари
Украинадаги урушнинг 412-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Давлат думаси учинчи ўқишда «Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Федерал қонунга ўзгартиришларни қабул қилди. Эндиликда электрон чақирув қоғози қоғоздагисига тенглаштирилади. Россия ҳукумати ҳарбий рўйхатга олишнинг рақамли реестрини яратади, у ҳарбий комиссарликлар томонидан юритилади. Чақирув қоғози жўнатилганлар комиссариатга келмаса, янгича санкциялар қўлланиши мумкин, масалан, кўчмас мулк ва транспорт воситаларини рўйхатга олиш тақиқланади.
- Кремлда маълум қилишларича, ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришлар сафарбарлик билан боғлиқ эмас.
- ФХХ давлатга хиёнатда гумон қилиб яна икки кишини қўлга олди. Унга кўра, сахалинликлардан бири гўёки Украина томонида урушишга отланган. Хабаровскда яшовчи киши эса Украина ҚК учун пул юборишда гумонланмоқда. Уларнинг иккиси ҳам 20 йил муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
- Портловчи моддалар юкланган дрон Белгороддаги аэропорт тўсиғига урилди. Одамлар жабрланмаган. Бошқа тафсилотлар йўқ. Аэропорт РФнинг Украинага кенг кўламли босқини бошидан буён фуқаролик рейсларини қабул қилмаяпти.
- БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили офисининг сўнгги ҳисоботида кенг кўламли уруш даврида Украина тинч аҳоли вакилларидан камида 8490 киши ҳалок бўлиб, 14 мингдан ортиқ киши жабрлангани тасдиқланган. Қурбонлар бўйича ҳақиқий рақамлар бундан анча кўпроқ.
Кун кадри. Олдинги чизиқдан қайтаётган украин аскарлари
Бахмут атрофидаги жанглар
Россия қўшини Бахмут йўналишида илгарилашда давом этмоқда, аммо жиддий йўқотишларга учрамоқда, деб ёзилган Америкадаги Урушларни ўрганиш институти (ISW) таҳлилчиларининг сўнгги ҳисоботида. Уларнинг аниқлик киритишича, РФ армияси Бахмутдан ғарбда ва жануби-ғарбда кичик ютуқларга эришган.
Аввалроқ Украина қуруқлик қўшинлари қўмондони Олександр Сирский Россия қўшинларини Бахмутда «ёндирилган ер» тактикасини қўллашда айблаганди. У шунингдек Украина қуролли кучлари «Вагнер» ХҲК отрядлари жангчиларини ҳолдан тойдиргани ва Россия ҳарбий қўмондонлиги Бахмутга махсус топшириқли бўлинмалар ва ҳаво десант кучларини юборишга мажбур бўлганини айтган. РФ мудофаа вазирлиги ва «Вагнер» ХҲК раҳбари Евгений Пригожин бу маълумотга муносабат билдирмаган.
Изюм атрофидаги украин сапёрлари
Ленинград областида уруш фонидаги ҳаёт тарзи
Мавзуга оид
21:05 / 10.11.2024
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
20:11 / 10.11.2024
Россия Курск областига ҳужум учун 50 минг кишилик қўшин тўплади — NYT
19:02 / 10.11.2024
The Guardian: Буюк Британия ҳукумат алмашганидан кейин Украинага ракеталар етказишни тўхтатди
13:30 / 10.11.2024