Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Полша Германиядан МиГ-29’ни Украинага топширишга рухсат беришни сўради
Полша расмийлари Германия ҳукуматидан Украинага совет иттифоқи даврида ишлаб чиқилган қирувчи самолётларни топширишга рухсат беришни сўради, деб ёзади dpa агентлиги ҳукумат доираларидаги манбаларга таяниб.
Гап ГДРнинг собиқ захираларидан Германия Полшага топширган МиГ-29 самолётлари ҳақида бормоқда. Германия Мудофаа вазирлиги вакили Варшавадан сўров олинганини тасдиқлади.
Аввалроқ Полша президенти Анжей Дуда Варшава Киевга жами 14 та МиГ-29 қирувчи самолётини етказиб беришини маълум қилганди.
Унинг сўзларига кўра, тўртта МиГ-29 аллақачон Украина Қуролли кучларига топширилган, яна тўртта қирувчи самолётни етказиб бериш жараёни давом этмоқда.
Кейинчалик Полша Украинага яна олтита жанговар самолёт юборишга тайёрлиги айтилган. «Биз уларни яқин келажакда етказиб бериш мумкин деб ўйлаймиз», - дея қўшимча қилганди Дуда.
Мавзуга оид
11:44 / 19.05.2025
Полшада президентлик сайловларининг иккинчи тури бўлиб ўтади
21:54 / 15.05.2025
Полша 10 мингта Warmate камикадзе дронларини сотиб олади
11:04 / 10.05.2025
Франция ва Полша икки давлат ўртасида дўстлик шартномасини имзолади
20:44 / 02.05.2025