Жамият | 08:40 / 16.04.2023
18241
1 дақиқада ўқилади
Қаршида шатакка олиб кетилаётган Labo ёниб кетди
Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида Labo русумли транспорт воситаси ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 15 апрел куни соат 12:03 ларда Қарши шаҳар «Худойзод» МФЙ, Тафаккур кўчасида Labo автомобилининг ёнаётгани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган. Воқеа жойига ёнғин-қутқарув бўлинмаси соат 12:11 да етиб борган ва ёнғин тўлиқ соат 12:17 да ўчирган.
Аниқланишича, Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида яшовчи фуқаро С.Б.га тегишли оқ рангли Labo шатакка олиб кетилаётган бўлган.
Ёнғин электр симларининг қисқа туташуви сабабли юзага келгани тахмин қилинмоқда. Ёнғиндан тан жароҳати олганлар йўқ.
Мавзуга оид
15:28 / 22.11.2024
Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Malibu пиёдани уриб юборишига оз қолди
20:04 / 21.11.2024
Отасининг ёнига кўмилган қизалоқлар: опа-сингил маст “пойгачи”нинг қурбони бўлди
11:28 / 21.11.2024
Фарғонада содир бўлган ЙТҲда вояга етмаган қиз ҳалок бўлди
16:02 / 20.11.2024