Ўзбекистон | 09:36 / 16.04.2023
19428
2 дақиқада ўқилади

Тошкентдан «Красногорск» қўрғонига автобус қатнови тикланди

Красногорск-Қизилтоғ шаҳарчасига автобуслар Паркент тумани маркази ва Нурафшон шаҳридан ҳам қатнай бошлади.

Фото: Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармаси матбуот хизмати

Тошкент вилоятининг Паркент тумани Красногорск-Қизилтоғ шаҳарчаси аҳолисига қулай ва сифатли транспорт хизматлари кўрсатишни ташкил этиш учун 15 апрелдан қатор йўналишларда автобус қатновлари йўлга қўйилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хусусан, Красногорск—Сўқоқ—Чанги—Паркент, Красногорск—Янгибозор—Тошкент ҳамда Красногорск—Янгибозор—Нурафшон шаҳрига қатнайдиган, узоқ йиллар давомида тўхтаб қолган автобус йўналишлари фаолияти қайта тикланди.

ВҲ-405-сонли Қизилтоғ қишлоғи—Паркент АШБ шаҳар атрофи автобус йўналиши 3 та ҳаракат жадваллари билан ВҲ-390-сонли «Невич» маҳалласи—Роҳат—Қўйлиқ 5-метро бекати (Қизилтоғ қишлоғи орқали) шаҳар атрофи автобус йўналиши 7 та ҳаракат жадваллари билан ҳамда ВҲ-416-сонли Қизилтоғ қишлоғи—Нурафшон АшБ шаҳар атрофи автобус йўналиши 1 та ҳаракат жадвали билан ташкил этилди.

Ушбу йўналишларда фаолият олиб бориш вазифаси «Красногорск Авто Хизмат» МЧЖга юклатилди. Ҳозирда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркор томонидан ҳар бир йўналишга 4 тадан транспорт ажратилди. Кейинчалик йўловчи оқимини ҳисобга олган ҳолда автобуслар сони кўпайтирилиши режалаштирилган.

Фото: Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармаси матбуот хизмати

«Ушбу йўналишларда қатновлар йўлга қўйилиши натижасида юртдошларимиз учун туризм қишлоғи бўлган Красногорск (Қизилтоғ)га Тошкент шаҳри Қўйлиқ мавзесидан, Тошкент вилоятининг маъмурий маркази Нурафшон шаҳридан ҳамда Паркент туман марказидан тўғридан тўғри автобусларда етиб олиш имконияти яратилди», дейилади хабарда.

Мавзуга оид