Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбек тили Википедиядаги мақолалар сони бўйича Марказий Осиёда 1-ўринга, дунёда 45-ўринга кўтарилди
Ўзбек тили Википедиядаги мақолалар сони бўйича Марказий Осиёда биринчи, дунёда 45-ўринга ўринга кўтарилди. Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги матбуот хизмати Kun.uz’га хабар берди.
“Жорий йилнинг 14-20 апрел кунлари Бўстонлиқ туманида жойлашган “Ёшлар оромгоҳи”да Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўзбек тилининг жаҳон интернет тармоғидаги нуфузини оширишга қаратилган “WikiOromgoh” лойиҳаси ташкиллаштирилган.



Оромгоҳ давомида иштирокчиларга мутахассислар томонидан ўзбекча Википедияга мақола киритиш кўникмалари ўргатилмоқда ҳамда уни Ўзбекистон ҳақидаги мақолалар билан бойитиш ишлари амалга оширилмоқда.

“WikiOromgoh” бошлангандан буён ўзбекча Википедияда сезилари ўсиш юз берди. Жумладан, оромгоҳ бошлангунга қадар Википедияда ўзбек тилидаги мақолалар сони 224 минг 317 тани ташкил этган бўлса, дастлабки уч куннинг ўзида ўсишлар сони қарийб 10 минг мақолага етиб, жаҳон википедиялар тизмасида 45-ўринга кўтарилди ҳамда Марказий Осиёда биринчиликка чиқди. Бундан аввал ушбу ўринни қозоқча Википедия эгаллаб турган эди. Айни дамда Википедиядаги ўзбекча мақолалар сони 233 мингга етди”, – дейилади хабарда.



Такидланишича, “WikiOromgoh” лойиҳаси ўтган йилнинг май ойида старт олган “WikiStipendiya” лойиҳаси таркибида ташкиллаштирилган бўлиб, биринчи мавсуми 2022 йилнинг август ойида, иккинчи мавсуми эса ноябр ойида бўлиб ўтган ҳамда иккинчи мавсумда илк бор 200 минглик довондан ошилган.

2022 йил якунига келиб, Ўзбекистонда илк бор ўзбек тилидаги излашлар сони рус тилидаги излашлар сонидан ошди. “WikiStipendiya” лойиҳасининг ўтган мавсумида эса ўзбекча Википедия қарийб 77 минг мақола билан бойиб, 217 мингдан ошган эди.
