Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Прагада «Чехия қашшоқликка қарши» норозилик акцияси бўлиб ўтди
«Чехия қашшоқликка қарши» норозилик акцияси минглаб иштирокчиларни тўплади. Улар Украинани қўллаб-қувватлашга қарши чиқишди.
Минглаб одамлар 16 апрель, якшанба куни Прага марказига тўпланиб, Чехия Республикасининг ўнг марказчи ҳукуматига эътиборни Украинага қаратганликда ва мамлакатдаги иқтисодий муаммоларни эътиборсиз қолдирганликда айблади.
«Истеъфо» ва «Шарманда» шиорларини ҳайқирган намойишчилар Чехияни НАТОдан чиқиши ва Украинада тинчлик музокараларини ўтказишга чақирувчи баннерларни кўтариб олди, деб ёзади AFP ахборот агентлиги. Намойишчилар бош вазир Петр Фиала бошчилигидаги ҳукуматни озиқ-овқат ва энергия нархларининг кескин ошиб кетгани, март ойида Чехияда инфляция 15 фоизга етгани учун танқид қилди.
Германиянинг dpa нашри маълумотларига кўра, Украина байроқларини кўтариб олган бошқа намойишчилар билан тўқнашувларнинг олдини олиш учун воқеа жойига 200 га яқин полициячи сафарбар этилган.
«Чехия қашшоқликка қарши» шиори остидаги митингни парламентдан ташқари PRO партияси (Právo Respekt Odbornost) ташкил қилди. Худди шундай норозилик бир ой олдин ҳам бўлиб ўтган эди.
Чехия бир йилдан бери рекорд даражадаги инфляция билан курашмоқда, бунга асосан Украинадаги уруш туфайли энергия нархининг ошиши сабаб бўлган. 2022 йил февралида Россия ҳарбий ҳаракатлари бошланганидан кейин Фиала ҳукумати Киевга катта миқдорда ҳарбий ва ҳуманитар ёрдам кўрсатди.
Мавзуга оид
12:30 / 23.05.2025
Чехия журналист Фарида Қурбонгалеевани Россияга топширишдан бош тортди
23:16 / 21.05.2025
Чехияда туристлар тоғдан хазина топиб олди
15:26 / 21.05.2025
Чехия Ўзбекистон транспорт инфратузилмаси модернизациясида иштирок этади
13:50 / 05.05.2025