Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қаҳрамонлар ёди, фахрийлар эъзози ва ходимлар эътирофи - Тошкент ИИББда тарғибот тадбири ўтказилди
“Конституция – ўзимизники!” тарғибот тадбирида пойтахтда хизмат қилаётган 1500 нафар ходим, ички ишлар органлари фахрийлари, хизмат бурчини ўташ чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари иштирок этди.
Тадбирда истеъфодаги полковниклар Баҳром Ўлжабоев ва Жамол Сулиев, тизимнинг хизмат бурчини ўташда ҳалок бўлган ходимлари – марҳум сафдор Баҳром Эргашевнинг онаси Насиба Эргашева, марҳум катта сержант Фахриддин Тиркашевнинг турмуш ўртоғи Роҳия Ибрагимова, марҳум сержант Омилжон Муҳамедовнинг фарзанди Оқилжон Муҳамедов сўзга чиқди.
Фахрийлар соҳада яратилаётган имкониятлар ҳақида фикр билдирган бўлса, марҳум ходимларнинг яқинлари уларнинг қаҳрамонликларини ёд этди. Шунингдек, бокс бўйича Осиё чемпионлари Шаҳобиддин Зоиров ва Абдумалик Халаков ҳам сўз олиб, барчани фаолликка чақирди.
Ходимларнинг кўргазмали чиқишлари тадбир безагига айланди.
Тадбир иштирокчилари конституциявий ислоҳотларга бефарқ бўлмаган ҳолда референдумда фаол қатнашишларини билдиришди.
Мавзуга оид
16:30 / 20.04.2025
Тошкентда фуқароларга пичоқ билан таҳдид қилган маст эркак 10 суткага қамалди
09:52 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
21:28 / 22.03.2025
Германияда армияни молиялаштириш учун Конституция ўзгартирилди
09:13 / 17.03.2025