Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аэровокзал яқинида тўхташ фақат йўналишсиз ва йўналишли таксиларга рухсат этилади — ҳукумат қарори
Шахсий автомобиллар ва жамоат транспорти автомобиль тураргоҳи ва тўхташ жойларига йўналтирилади.
«Аэровокзал, темир йўл ва автобус вокзалларида хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарор билан қуйидаги низомлар тасдиқланди:
- Аэропортларнинг аэровокзал мажмуаларида ва вокзал олдидаги майдонларда хавфсизликни таъминлаш тартиби тўғрисида;
- Темир йўл вокзалларида (станцияларида) йўловчилар ва ташриф буюрувчиларнинг қўл юки ва багажини кўздан кечириш, уларнинг темир йўл вокзалларида (станцияларида) бўлиши тартиби тўғрисида;
- Автовокзалларда (автостанцияларда) йўловчилар ва ташриф буюрувчиларнинг қўл юки ва багажини кўздан кечириш, уларнинг автовокзалларда (автостанцияларда) бўлиши тартиби тўғрисида.
Қарор билан тасдиқланган низомга мувофиқ:
Аэровокзал мажмуалари биноларига кириш жойларига яқин келиб тўхташ учун фақат йўналишсиз ва йўналишли таксиларга рухсат этилади, шахсий автомобиллар ва жамоат транспорти йўловчиларни ва ташриф буюрувчиларни олиб кетиш ва олиб келиш учун мўлжалланган автомобиль тураргоҳи ва тўхташ жойларига йўналтирилади.
Шунингдек, эстакададан фойдаланиш учун йўловчи ташиш автотранспортларига рухсат берилади. Бунда енгил автотранспортларга эстакадада 5 дақиқагача ҳамда автобус ва микроавтобус автотранспорт воситаларига 10 дақиқагача тўхтаб туришга рухсат берилади.
Барча турдаги автотранспорт воситалари аэровокзаллар мажмуалари чегарасидан 30 метрдан кам бўлмаган масофада жойлаштирилади.
Темир йўл вокзалларида кўздан кечиришдан ўтиш вақти йўловчиларнинг поездга чиқишга кечикиши учун шарт-шароитлар яратмаслиги зарур. Бунда кўздан кечириш вақтини қисқартириш мақсадида кўздан кечириш тартиб-қоидасини соддалаштиришга йўл қўйилмайди.
Мавзуга оид
15:26 / 21.05.2025
Чехия Ўзбекистон транспорт инфратузилмаси модернизациясида иштирок этади
14:38 / 02.05.2025
Ўзбекистон янги транспорт йўлакларини шакллантиришда ЕИ билан ҳамкорлик қилади
09:45 / 11.04.2025
Транспортни пиёдалар йўлакларидан юргизганлик учун жавобгарлик белгиланди
11:43 / 10.04.2025