Ўзбекистон | 10:36 / 18.04.2023
2877
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ишга жойлашишига кўмаклашадиган форум ўтказилади

“Инклюзив бизнес-форум” Ўзбекистонда иккинчи марта ташкил қилиняпти. Тадбир ishplus.uz веб портали орқали ногиронлиги бўлган шахсларни очиқ меҳнат бозорида иш билан таъминлаш лойиҳаси доирасида ўтказилади.

Фото: Shutterstock

27 апрел куни Тошкент шаҳридаги «Panarams» меҳмонхонасида гибрид форматдаги Иккинчи “Инклюзив бизнес-форум” бўлиб ўтади. Бу ҳақда тадбир ташкилотчилари Kun.uz’га маълум қилди.

Форум Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Тошкент шаҳар “ШАРОИТ ПЛЮС” ногиронлар жамоат бирлашмаси, Британия Кенгаши, ЮНИCЕФ, Жаҳон банки ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари, йирик, ўрта ва кичик маҳаллий компаниялар раҳбарлари ва кадрлар бўлими мутахассислари иштирокида ташкил қилинди.

Тадбирда ногиронлиги бўлган шахсларни ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасига ишга киритиш,  Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилиш: субсидия ва имтиёзлар, ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштиришда иш берувчилар олдидаги мажбуриятлар каби мавзулар муҳокама қилинади.

Форумда ногиронлиги бўлган шахсларнинг инклюзив меҳнат масалаларига бефарқ бўлмаган маҳаллий бизнес ва ижтимоий соҳа вакиллари қатнашиши мумкин. Рўйхатдан ўтиш ушбу ҳавола орқали амалга оширилади.

Зуҳра Абдуҳалимова
Тайёрлаган Зуҳра Абдуҳалимова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид