Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маъмурий жарималар 15 кун ичида тўланса, 50 фоиз чегирма қўлланади
Маъмурий жарималарни тўлашда аҳолига қўшимча қулайликлар яратилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш киритиш бўйича қонун президент томонидан имзоланди.
Кодекснинг 332-1-моддасига киритилган ўзгартишга кўра, ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини ёки 30 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.
Жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби қуйидаги ҳолларда қўлланмайди:
- кодекснинг 131-, 132-, 136- ва 140-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда;
- жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;
- худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилганда.
Қонун 2023 йил 1 майдан эътиборан кучга киради.
Мавзуга оид
00:59 / 14.05.2025
Имтиҳонга кеч қолган талаба авиакомпанияни судга бериб, унда ютиб чиқди
19:33 / 02.05.2025
TikTok Европада 530 млн евро жаримага тортилди
17:25 / 02.04.2025
Автобусда йўл ҳақини тўламаганларга рейд бошланди, 56 киши жаримага тортилди
14:56 / 01.04.2025