Одесса ва Херсондаги вайронгарчиликлар, Украина қамоқхонасидаги ҳарбий асирлар. Уруш суратлари
Украинадаги урушнинг 420-куни ўтди. Асосий маълумотлар
- АҚШ Украинага 325 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакети ажратди.
- Полша, Словакия ва Венгрия ортидан Болгария ҳам Украинадан буғдой олиб кирилишига вақтинчалик тақиқ жорий этди.
- Тула областида таниш белгилари бўлмаган дрон қулаб тушди.
- Украинага Patriot зенит-ракета мажмуалари етиб келди.
- Давлат думасининг мудофаа бўйича қўмитаси раҳбари Андрей Картаполов баҳорги чақирувда электрон чақирув қоғози юридик кучга эга бўлмаслигини айтди.
- Москва шаҳар суди Илья Яшинга «фейклар» бўйича чиқарилган ҳукм юзасидан берилган апелляцияни рад этди.
- Россияда тўртинчи синф дарсликларидан Киев Руси бўлимида Киев ҳақидаги эслатмалар олиб ташланди.
Кун кадри. Одессага зарба оқибатлари
Херсон ўққа тутилишидан кейинги вайронгарчиликлар
Украина ғарбидаги колонияда ишлаётган россиялик ҳарбий асирлар
Журналистларга асирликдаги россиялик ҳарбийлар мамлакат ғарбидаги Украина қамоқхонасида қандай сақланаётгани намойиш этилди. Қамоқхонага борганлар орасида одессалик фотографлар Константин ва Влада Либеровлар ҳам бор. Улар инстаграм саҳифасида шундай ёзишади: «Россиялик ҳарбий асирларда ҳаёт учун мутлақо барча нарса муҳайё. Уларнинг айримлари уйда, Россияда бундай шароитларни кўрганига шубҳа бор. Калория меъёрларига риоя қилинган ҳолда кунига уч марта овқатланиш. Рентгенли шифохона, замонавий стоматология хонаси, малакали шифокорлар. Доимий психолог кузатуви».
Март ойида БМТнинг Украинада инсон ҳуқуқлари мониторинги миссияси ҳарбий асирларга қандай муносабатда бўлиши ҳақидаги ҳисоботини тақдим этган, унда урушнинг икки томонидагилар ҳам судсиз қатл этиш ва маҳбусларга қўпол муомала қилиш ҳолатларига йўл қўйгани қайд этилганди. Хусусан, ҳисобот муаллифлари россиялик ҳарбий асирлар судсиз қатл этилиши билан боғлиқ 25 ҳолатни келтирган, украинлар қатл этилиши ҳолатлари 15 та бўлган. Қайд этилишича, Украина ҚК томонидан шафқатсиз муносабатда бўлиш ҳолатларининг аксар қисми қўлга олиш ва сўроқ қилишнинг илк босқичларида кузатилади, ҳарбий асирлар лагерларидан эса «ёмон муомала қилингани ҳақидаги хабарлар сезиларли даражада кам бўлган». Украина Ташқи ишлар вазирлиги бу ҳисоботни танқид қилган, шу билан бирга экспертларга россияликлар томонидан содир этилган жиноятлар ҳужжатлаштирилгани учун миннатдорчилик билдирган.
Қуйида мамлакат ғарбидаги колонияда бўлган яна бир фотограф Диего Эррера олган суратлар келтирилади.
Мавзуга оид
20:12 / 22.11.2024
«Афтидан қўрқинчли, аммо ҳеч нарсани ўзгартиролмайди» — «Орешник» қанақа ракета?
14:17 / 22.11.2024
Венгрия Украина билан чегарада ҲММ тизимларини ўрнатиш ниятида
09:12 / 22.11.2024
Британия Украинадаги вазият кескинлашганини маълум қилди
22:23 / 21.11.2024