Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондон: Россия об-ҳавонинг Украина қарши ҳужумига таъсирини бўрттириб кўрсатмоқда
Россия интернет нашрлари об-ҳаво шароитининг Украинанинг кутилаётган қарши ҳужумига таъсирини бўрттириб кўрсатаётган бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди Британия ҳарбий разведкаси.
Буюк Британия Мудофаа вазирлиги томонидан эълон қилинган кунлик ҳисоботда айтилишича, Украинанинг катта қисмидаги юмшоқ тупроқ ва баҳор лойлари иккала уришаётган томоннинг операцияларини секинлаштириши мумкин.
Бироқ, разведка маълумотларига кўра, Россия Федерациясида «Украина Қуролли кучлари қарши ҳужуми эҳтимоли фонида россияликларнинг руҳиятини кўтариш ва Украина тарафдорларини руҳий тушкунликка туширишга қаратилган ахборот кампанияси доирасида РФда тупроқ ҳолатининг аҳамияти бўрттирилган».
Келгуси ҳафталарда жанговар ҳудуддаги тупроқ шароити яхшиланиши кутилмоқда. «Йўлларда қўшинларнинг манёврларини чекловчи муҳимроқ омил бу - миналар хавфи бўлиб қолмоқда», дейилади ҳисоботда.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025