Жаҳон | 14:40 / 23.04.2023
24926
8 дақиқада ўқилади

Днипрода янги қазилган қабрлар, Донецк областида ўлжа қилинган техникалар. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 423-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Белгородда 20 апрел куни Россия ҳарбий самолётидан снаряд тушиб кетган жойда авиабомба топилди. Оператив хизматлар 17 та кўп квартирали уй аҳолисини эвакуация қилди ва ер остидаги снарядни олиб чиқди. Уни кейин полигонда портлатишган.
  • Володимир Зеленский Россияни «юксалтирадиган, абадийлаштирадиган, тарғиб қиладиган ёки символлаштирадиган» географик объектларга ном беришни тақиқловчи қонунни имзолади. Шунингдек, Зеленский Россия билан алоқадор бўлган 40 нафар жисмоний ва 300 дан ортиқ юридик шахсларга санкция қўллаган.
  • Россия Москвада ишлаётган тахминан 90 нафар немис дипломатларидан 34 нафарини чиқариб юборди. Россия ТИВ бу қадамни Германиядан россиялик дипломатлар «ёппасига чиқариб юборилгани»га жавоб бўлганини маълум қилди.
  • Евгений Пригожин Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков ундан ўз ўғлини «Вагнер»га қабул қилишни сўрагани — ва у ҳозирда «оддий артиллериячи сифатида ишлаётгани»ни айтди.
  • Албания бу ёзда РФ фуқаролари учун визасиз режим қўлламайди, аввалги йилларда шундай режим амал қилганди.

Бахмут узра тутун. Украина қўшини шаҳар мудофаасини давом эттирмоқда

Шаҳар учун жанг тўққизинчи ойдирки давом этмоқда. Бу ерда Украина томони ҳозирча инқирозли ҳолатни ортда қолдира олмади: Украина ҚК шаҳарнинг фақат ғарбий кварталларини назорат қилмоқда, бу ҳудуддаги гарнизон ҳам қуршовга тушиш хавфи остида.

21 апрел куни «Вагнер» ХҲК раҳбари Евгений Пригожин шаҳар тўлиқ қуршовга тушгани ҳақида гап йўқлиги ва унинг учун «оғир жанглар» давом этаётганини маълум қилди. Аввалроқ Пригожин шаҳарнинг 80 фоиз ҳудуди Россия бўлинмалари томонидан назорат қилинаётганини айтганди. Украина мудофаа вазири Анна Маляр эса Россия армияси ҳужумларни давом эттираётгани, «айрим участкаларда илгарилаётгани», аммо вазият «назорат остида қолаётгани»ни айтган.

Бахмутнинг ҳозирги кўриниши шундай. 22 апрел куни Россия мудофаа вазирлиги РФ армияси Бахмутнинг учта квартали эгаллангани (сводкада булар қайси кварталлар эканига аниқлик киритилмаган) ҳақида хабар берди. Украина томони ҳозирча бу маълумотга муносабат билдирмади. Украина ҚК бош штаби тасдиқлашича, украин қўшини россияликларнинг ҳужумларини қайтармоқда.
Украина ҚК «Холодный Яр» номли 93-алоҳида механизациялашган бригадаси матбуот хизмати / Reuters / Scanpix / LETA
Отишмалар вақтида шикастланган уйлар олдидаги украин ҳарбийси
Anna Kudriavtseva / Reuters / Scanpix / LETA
Россия қўшинлари зарбалари оқибатида шикастланган квартира
Anna Kudriavtseva / Reuters / Scanpix / LETA
Украина ҚК 57-мотопиёдалар бригадаси аскарлари миномётдан ўт очмоқда
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Отишмалар вақтида ертўлада яширинган украин ҳарбийлари
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украина ҚК пиёдалар зирҳли машинаси (БМП) Бахмутга олиб борувчи йўлда
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA

Часив Ярдаги ҳаёт 

Часив Ярда яшовчи 49 ёшли Володимир тушлик тайёрлаш учун ўт қаламоқда. Часив Яр Бахмутдан 13 километр ғарбда жойлашган. Украинанинг Бахмутдаги қўшини таъминот йўлларидан бири шу ердан ўтади, шунинг учун россиялик ҳарбийлар шаҳарни мунтазам равишда ўққа тутмоқда.
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA
Часив Ярда турар жой биноларидан биридаги вайронгарчиликлар
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA
Часив Ярда яшовчи кекса аёл «енгилмас пунктда» — Украинада одамлар егулик ва сув олиб, исиниши ҳамда гаджетларини қувватлаши учун махсус жиҳозланган жойлар шундай аталади.
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA
Часив Яр атрофида танкда кетаётган украиналик жангчилар
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA
«Енгилмас пункт»да ўтирган часив ярлик аёл
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA

Изюмдаги вайронгарчиликлар 

Изюмдаги вайрон бўлган уйлардан биридаги хона — Харкив областидаги бу шаҳар 2022 йил апрелидан сентябрига қадар Россия оккупацияси остида яшаган. Бу вақтда Изюм амалда тўлиқ вайрон бўлган — шаҳар ҳарбий маъмуриятига кўра, кўп қаватли биноларнинг 80 фоизи, хусусий сектордаги биноларнинг 30 фоизи вайрон қилинган ёки шикастланган. Шунга қарамай, ўтган йил кузидан буён етти мингга яқин тинч аҳоли вакиллари Изюмга қайтиб келишди.
Carlos Barria / Reuters / Scanpix / LETA
Carlos Barria / Reuters / Scanpix / LETA
Carlos Barria / Reuters / Scanpix / LETA
Carlos Barria / Reuters / Scanpix / LETA
Carlos Barria / Reuters / Scanpix / LETA

Украина премьер-лигасида бир дақиқа сукут 

«Динамо Киев» ва «Шахтёр» (Донецк) жамоалари Киевдаги ўйин олдидан ҳалок бўлган жангчилар хотираси учун сукут сақлади.
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA

Днипрода олдиндан қазиб тайёрлаб қўйилган ўнлаб қабрлар

Россиянинг Украинага кенг кўламли босқинининг дастлабки уч ойида Днипро шаҳридаги ҳарбий қабристонга 293 киши дафн этилган — бу ҳақда 2022 йил июнида The Washington Post газетаси ёзганди. Ҳарбий капеллан Дмитро Поворотнийга кўра, ҳарбий ҳаракатларнинг олдинги саккиз йилида қабристонда 175 та қабр пайдо бўлганди. 2023 йил 21 апрелида олинган суратда ўнлаб янги қабрларни кўриш мумкин — улар олдиндан қазиб тайёрлаб қўйилган.

2023 йил апрелида Украина ҳукумати Киевда 50 минг қабр учун мўлжалланган ҳарбий қабристон, турли диний маросим бинолари ва музейни ўз ичига оладиган ёдгорлик мажмуасини ташкил этиш режаси ҳақида эълон қилганди. Олий рада 2022 йил май ойидаёқ махсус ажратилган ер участкасида шундай мажмуа қуриш тўғрисидаги қонунни қабул қилганди.

Scott Peterson / Getty Images

Донецк областида таъмирланаётган ҳарбий техникалар

Oryx’нинг OSINT-лойиҳаси маълумотларига кўра, кенг кўламли уруш бошланганидан буён Украина қуролли кучлари аввал Россия қуролли кучларига тегишли бўлган камида 544 та танк ва 265 та зирҳли транспортёрни қўлга киритган. Украинларнинг 2022 йил кузидаги юришидан кейин The Wall Street Journal нашри Россия Украинада қолдирган оғир қуроллар сони ғарбнинг исталган мамлакати Киевга етказиб берганидан кўпроқ экани ҳақида ёзганди.

Oryx таҳлилчиси Якуб Яновскийнинг қайд этишича, ўлжа қилиб олинган қуролларнинг фақат бир қисми ишлатишга яроқли — уларнинг аксар қисми таъмирлашни талаб этади. Украина ҚК 80-алоҳида десант-штурм бригадаси устахонасида механиклар ўлжа қилиб олинган техникаларни ҳам, Украинанинг шикастланган техникаларини ҳам таъмирлаш билан шуғулланмоқда. Бу техникалар тузатилиб, яна фронтга, Украина байроғи остида жанг қилиш учун юборилади.

Зирҳли транспортёрнинг олд ойнасида ўқ излари
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA
Украиналик механик БТР (зирҳли транспортёр) двигателини таъмирламоқда
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий Россия қўшинларидан ўлжа қилиб олинган зирҳли транспортёрни таъмирламоқда
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA

Мавзуга оид