Бахмут учун жанг давом этмоқда, Харкивга яна зарба берилди. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 424-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Украина кучлари Херсон областида Днипро дарёсининг сўл соҳилига десант туширган. Бу ҳақда Американинг Урушларни ўрганиш институти (ISW) россиялик ҳарбий мухбирларнинг кадрлари геолокациясига таянган ҳолда хабар тарқатди. Украина томони эса «ҳарбий амалиёт шартлари ахборий сукутни талаб этиши»ни маълум қилди.
- Украина ҚК бош штабининг 24 апрел кунги ҳисоботида айтилишича, сўнгги бир кунда россияликлар битта ракета зарбаси ва 46 та авиазарба йўллаган, шунингдек артиллерия ҳамда баравар ўт очиш реактив тизимларидан 60 бор ўт очган. Бош штаб маълумотларига кўра, россияликлар ҳозирда асосан Бахмут, Авдийивка ва Марйинка йўналишларида юриш қилишга ҳаракат қилмоқда.
- ISW’нинг 23 апрел кунги маълумотномасида қайд этилишича, Украина армияси Бахмут ғарбида катта бўлмаган ҳудудни назоратида ушлаб қолмоқда. Экспертларнинг тахмин қилишича, Россия армияси ушбу шаҳарни украинларнинг қарши ҳужуми бошланишидан олдинроқ эгаллашни мақсад қилган.
- Россиялик ҳарбийлар яқин вақтлар ичида Вуҳледар штурмини қайтадан бошлайди, бу ҳақда телемарафон вақтида Украина ҚК Тавр йўналиши мудофаа кучлари расмийси Олексий Дмитрашковский маълум қилди. «Душман ёндирилган ер тактикасига амал қилмоқда», — деган у.
- Германия ТИВ россиялик дипломатлар чиқариб юборилганини тасдиқлади. «Охирги бир неча ҳафта мобайнида федерал ҳукумат Германияда Россия разведкаси мавжудлигини қисқартириш учун Россия томони билан хорижий ваколатхоналардаги [ходимлар] сони бўйича музокаралар олиб борди», — дея хабар берган ТИВдагилар n-tv телеканалига.
- Аннексия қилинган Севастопол губернатори Михайло Развожаев хабар беришича, 24 апрелга ўтар кечаси шаҳар сув ости дронлари ҳужумига учраган. Унинг сўзларига кўра, жабрланувчилар йўқ. Украина томони бу хабарга муносабат билдирмади.
- Парижда бир неча ўн киши сиёсатчи Алексей Навалнийнинг жамоаси РФ мудофаа вазири ўринбосари Тимур Ивановнинг рафиқаси деб атаган Светлана Маниовичнинг уйи олдида норозилик акцияси уюштирди.
- Путиннинг матбуот котибининг ўғли Николай Чоулз ярим йил мобайнида сохта ҳужжатлар билан «Вагнер» ХҲКга ёлланиб, Украинада жанг қилгани айтилмоқда. Лекин бу даврда унинг «Тесла» русумли автомашинаси Москвада икки бор жаримага тортилган.
Котляри қишлоғига зарба
Украина ҳукумати маълумотига кўра, 22 апрел куни кечқурун Россия Харкив шаҳри ва ундан 13 километр масофада жойлашган Котляри қишлоғига ракета зарбалари йўллаган. Област ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Синегубовнинг маълум қилишича, Котлярида иккита хусусий уй буткул вайрон бўлган, яна 10 таси қисман шикастланган, шунингдек, тўртта машина ва гараж жабрланган. Тан жароҳати олганлар йўқ.
Котлярида яшовчи оила вакиллари «24-канал»га ракета зарбаси оқибатлари ҳақида айтиб беришган: «Зарба бўлди, ойналар синиб кетди. Дераза парчалари ҳар томонга учиб кетмади, акс ҳолда барчамиз яраланган бўлардик. Ҳа, улар синиб кетди, аммо скотч уларни ушлаб қолди». «Ҳаммаси тушиб кетди, қандиллар, ойналар, эшиклар, барчаси тўкилди», — дея хабар берган журналистларга маҳаллий аҳоли вакилларидан яна бири.
Бахмут учун жанглар
Россия қўшини 2022 йил ёзидан буён Донецк областидаги Бахмут шаҳрини штурм қилишда давом этмоқда. 22 апрел куни Россия мудофаа вазирлиги РФ армияси Бахмутнинг учта квартали эгалланганини хабар қилди, 23 апрел куни эса яна икки кварталга кирилгани маълум қилинди. «Квартал» деганда айнан нима ва қайси ҳудудлар назарда тутилгани аниқ эмас. Россиялик ҳарбийлар олдинроқ вокзални эгаллашган, у ердаги украин ҳарбийларини шаҳарнинг ғарбий қисмига чекинтирган, шунингдек Бахмутдан Часив Ярга олиб кетувчи йўлларни кесиб қўйиш учун уринишларни давом эттираётганди.
Украина томони бу баёнотларга муносабат билдирмади. Володимир Зеленский «Ал-Арабия» телеканалида 23 апрел куни берилган интервьюсида изоҳлашича, Украина Бахмутдан чекинмайди, чунки «бу Россия қўшини ва «Вагнер»га ҳарбий ҳаракатлар фронтини кенгайтиришга ва Украинанинг янада кўпроқ ерларини эгаллашга имкон беради».
Фронтдаги украин зенитчилари
Киев областида харобаларни тозалаётган кўнгиллилар
Мавзуга оид
20:12
«Афтидан қўрқинчли, аммо ҳеч нарсани ўзгартиролмайди» — «Орешник» қанақа ракета?
14:17
Венгрия Украина билан чегарада ҲММ тизимларини ўрнатиш ниятида
09:12
Британия Украинадаги вазият кескинлашганини маълум қилди
22:23 / 21.11.2024