Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москва вилоятида Украина дрони қулади
Москва вилоятининг Богородский шаҳар округида дрон қулаб тушди. Маълумот ТАСС ахборот агентлигига ҳуқуқ-тартибот идораларида тасдиқланган.
Дрон қулаб тушиши ҳақида Baza, Mash ва Shot Telegram-каналлари ҳам хабар берган. Қайд этилганидек, дрон Ногинск яқинида қулаган, УУА маҳаллий аҳоли томонидан ўрмондан топилган.
Telegram-каналлар маълумотларига кўра, УУА 17 кг портловчи моддалар билан тўлдирилган. Гап Украинада ишлаб чиқарилган UJ-22 Airborne дрони ҳақида кетмоқда. Бундай дроннинг учиш масофаси 800 километргача.
Илгари бундай дрон Москва вилоятининг Коломенский туманида, Губастово қишлоғи яқинидаги «Газпром» газ компрессор станцияси ҳудудига қулаган эди, деб эслатиб ўтган «Новая газета Европа».
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
10:30 / 15.05.2025
Россия аэропортлари 2025 йилда дронлар туфайли 217 марта ёпилди
11:57 / 08.05.2025
Россияда ҳаво қатновидаги коллапс 60 минг кишига таъсир қилди
14:51 / 07.05.2025