Жаҳон | 15:05 / 25.04.2023
16273
5 дақиқада ўқилади
Донбассда 14 бор «қўлдан қўлга» ўтган қишлоқ ва Бахмут атрофидаги артиллериячилар. Уруш суратлари
Украинадаги урушнинг 425-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- РФ ҳукумати Давлат думасига Россияни тарк этганлар учун 30 фоизлик даромад солиғи жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини киритди. РФ молия вазирлиги маълум қилишича, бундай тузатиш «меҳнат шартномаси бўйича ишловчи ходимларга тааллуқли бўлмайди».
- Россияда тезкор ходимлар томонидан тингланган телефон мулоқоти чоғида армия тўғрисида «фейк» тарқатиш бўйича ишда ҳукм ўқилди. Бу иш бўйича собиқ полициячи Семиэл Ведел (Сергей Клоков) айбланган, у етти йилга колонияга ҳукм қилинди.
- 24 апрелга ўтар кечаси Украина ҚК аннексия қилинган Севастополдаги портга денгиз дронлари билан ҳужум уюштирди. Бу ҳақда шаҳарнинг Кремл томонидан тайинланган губернатори Михайло Развожаев маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, жабрланганлар йўқ, портлаш оқибатида тўртта уйнинг деразалари тўкилиб тушган. РФ мудофаа вазирлиги Украинани Севастополга ҳужум қилиш орқали буғдой келишувини бузишда айблади.
- The Washington Post Америка разведкасининг ҳарбий хизматчи Жек Тейшейра томонидан сиздирилган ҳужжатлари асосида ёзишича, феврал ойида АҚШ Украинани Россия босқинининг бир йиллиги муносабати билан Москва ва Новороссийскка зарба бериш бўйича режани ўзгартиришга кўндирган. Украина президенти офиси маслаҳатчиси Михайло Подоляк буни конспирология деб атади ва бундай мақолалар фақатгина «ҳалокатли функция»ни бажаришини айтди: улар Ғарбда «Украина гўёки жиддий қуролларни ишониш хавфли бўлган ақлсиз, бачкана ва ихтиёрсиз мамлакат» экани ҳақида тасаввур ҳосил қилади.
Кун кадри. Украина қуролли кучлари аскари россияликлар дронини кузатмоқда
Бахмут атрофидаги украин артиллериячилари
Донбассдаги Богородичне қишлоғида уруш излари
Z белгиси акс этган бош кийимдаги болани сўккан екатеринбургнинг қўлга олиниши
Мавзуга оид
20:12
«Афтидан қўрқинчли, аммо ҳеч нарсани ўзгартиролмайди» — «Орешник» қанақа ракета?
14:17
Венгрия Украина билан чегарада ҲММ тизимларини ўрнатиш ниятида
09:12
Британия Украинадаги вазият кескинлашганини маълум қилди
22:23 / 21.11.2024