Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мансабдорлар устидан маъмурий судга мурожаатлар бўйича давлат божи пасайтирилади
“Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Қонун лойиҳасига кўра, “Давлат божи тўғрисида”ги қонун иловаси билан тасдиқланган давлат божи ставкаларининг миқдорларига қўшимча киритилмоқда.
Хусусан, давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан берилган аризалар (шикоятлар) бўйича фуқаролар томонидан судларга мурожаат қилинганда БМҲ 70 фоизи миқдорида давлат божи тўлаши назарда тутилмоқда.
“Давлат божи тўғрисида”ги қонунга қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун билан фуқаролар томонидан давлат органларининг ва бошқа ташкилотларнинг давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга аризалар (шикоятлар) берилган тақдирда, давлат божини белгиланган ставкасининг 50 фоизи миқдорида тўлаши белгиланган.
Эндиликда ушбу қонун лойиҳаси билан фуқароларга давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органлар, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, улар мансабдор шахслари қарор ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судларга бериладиган мурожаатлари барчаси бўйича давлат божи пасайтирилмоқда.
Мавзуга оид
11:49 / 26.05.2025
Доналд Трамп Евроиттифоқдан импорт учун божларни 9 июлгача кечиктирди
12:02 / 24.05.2025
«Сизга ачинаман, жаноблар!» – Абдураҳмон Ташановнинг шу номли пости камситиш деб топилди
09:35 / 24.05.2025
Суд Трампнинг Ҳарвардга хорижликларни қабул қилишни тақиқлаш қарорини блоклади
11:53 / 22.05.2025