Жаҳон | 14:41 / 26.04.2023
5061
1 дақиқада ўқилади

Зеленский Чернобил аварияси 37 йиллиги муносабати билан АЭС бўйича шантажга йўл қўймасликка чақирди

Украина ва бутун дунё Россияга «ядровий иншоотлардан шантаж қилиш учун фойдаланиш имкониятини бермаслик» учун ҳамма нарсани қилиши керак. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский Чернобил авариясининг 37 йиллиги муносабати билан айтиб ўтди.

Фото: Global Look Press

Володимир Зеленский ҳалокат оқибатларини бартараф этиш қимматга тушишини маълум қилди.

«37 йил аввал Чернобил АЭСдаги авария бутун дунё учун катта из қолдирди. Радиация сизиб чиқиши бир вақтлар шинам ва ривожланган ҳудудни кимсасиз зонага айлантирди. Бугун Чернобил АЭС атрофидаги 30 километрлик ҳудуд радиация концентрацияси юқори бўлган хавфли жой бўлиб қолмоқда», деб эслатди у. 

Зеленскийнинг сўзларига кўра, ўтган йили Россия Федерацияси Чернобил АЭСни қўлга киритиш орқали яна бутун дунёни хавф остига қўйган.

Мавзуга оид