1 майдан UNG Petro шохобчаларида АИ-92 маркали бензин нархи оширилмайди – Энергетика вазирлиги
Вазирликнинг айтишича, 1 майдан бензин нархи ошиши таъкидланган ва ижтимоий тармоқларда резонансга сабаб бўлган хабарлар раҳбарият билан келишмасдан эълон қилинган. Расмий баёнотда шошма-шошарликка йўл қўйган ходимларга нисбатан чора кўрилиши билдирилган.
1 майдан бошлаб «Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-92 маркали автобензинининг нархи оширилмайди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.
“UNG Petro МЧЖ масъул ходимлари бу борадаги хабарни шошма-шошарлик билан, раҳбарият билан келишмасдан ижтимоий тармоқда эълон қилган ва бу ҳолат бўйича уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади”, дейилади расмий баёнотда.
Вазирликнинг қўшимча қилишича, май ойи ичида ушбу маркадаги бензин нархи 7500 сўмдан ҳам арзонлашиши кутилмоқда.
30 апрел куни ижтимоий тармоқларда UNG Petro ёнилғи қуйиш шохобчалари тармоғи Наврўз байрами арафасида эълон қилган АИ-92 бензинига чегирмалар 1 майдан бошлаб тўхтатилиши тўғрисида хабарлар тарқалганди. Бунга эса UNG Petro телеграм-каналида эълон қилинган хабар асос бўлди. Мазкур хабар кўп ўтмай ўчириб ташланди.
Маълумот учун, UNG Petro ёнилғи қуйиш шохобчалари тармоғи томонидан Наврўз байрами арафасида эълон қилинган чегирма туфайли бир литр АИ-92 маркали бензин 7500 сўмдан сотилаётганди.
Мавзуга оид
15:18 / 20.11.2024
Ёқилғи қуйиш ва газ тўлдириш шохобчалари бўйича мобил илова ишга туширилди
15:10 / 13.11.2024
Биржага чиқарилаётган АИ-80 бензинининг бошланғич нархига нисбатан чеклов ўрнатилди
17:26 / 06.11.2024
Пропан 5 ойда қарийб 2 баробарга, АИ-80 бензини эса йиллик нисбатда 26 фоизга қимматлашди
07:30 / 04.11.2024