Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давомат 62 фоиздан ошди. Референдум бўлиб ўтган деб ҳисобланади
Ўзбекистон конституциясини янги таҳрирда қабул қилиш бўйича референдум бўлиб ўтган деб тан олинди, дея маълум қилди Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров.
“Референдум тўғрисида”ги қонунга кўра, овоз берувчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг ярмидан кўпи референдумда иштирок этса, референдум бўлиб ўтган деб ҳисобланади.
Қарор референдумда қабул қилинган деб топилиши учун овоз беришда иштирок этган фуқароларнинг ярмидан кўпроғи ёқлаб овоз бериши керак.

Марказий сайлов комиссияси ахборотига кўра, соат 13:00 ҳолатига овоз берганлар сони 12 миллиондан ошиб, давомат кўрсаткичи 62,24 фоизга етган.
Энг юқори фаоллик Жиззах, Андижон ва Сирдарё вилоятларида (66-67 фоиз) кузатилмоқда. Тошкентда овоз берувчиларнинг иштироки 55 фоизга яқинлашди.

Мавзуга оид
10:51 / 24.03.2025
Париждаги референдум натижаси: яна 500 та кўча пиёдаларга ажратилади
21:28 / 22.03.2025
Германияда армияни молиялаштириш учун Конституция ўзгартирилди
23:01 / 06.11.2024
Қатар аҳолиси парламент сайловларидан воз кечишга овоз берди
11:10 / 01.11.2024