Ўзбекистон | 16:57 / 30.04.2023
8358
1 дақиқада ўқилади

Фото: Бекобод туман аҳолиси ҳам сиёсий жараёнда фаол иштирок этмоқда

Тошкент вилоятининг Бекобод туманида 46 та референдум участкаси ташкил этилган. Туманда қарийб 97 минг нафар фуқаро конституциявий ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда мазкур жараёнда овоз бериши кутилмоқда.

Бекободликлар ҳам бугунги сиёсий тадбирда фаол иштирок этишмоқда. Референдум участкалари эрталабдан овоз берувчилар билан гавжум бўлди. Конституциявий ислоҳотларга бефарқ бўлмаган фуқаролар оила аъзолари билан келиб, овоз беришди. Туманда 1 870 нафар ёш биринчи бор овоз бермоқда.

Бугунги референдумда фуқароларда ўзгача фаоллик кузатиляпти: овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган фуқаро борки, референдум участкасига ўзи келмоқда. Бу жамиятимизда ҳуқуқий саводхонлик ва юрт эртасига бўлган дахлдорлик ҳисси ортиб бораётганидан дарак. Бекободликлар ҳам референдумда ана шундай фаоллик билан қатнашмоқда.  

Туманда овоз берувчилар учун барча шароитлар яратилган. Фуқароларга қулай бўлиши учун референдум участкаларига махсус техникалар қатнови йўлга қўйилган.

Тумандаги референдум участкаларида овоз бериш жараёни давом этмоқда.

Мавзуга оид