Ўзбекистон | 13:01 / 30.04.2023
9074
1 дақиқада ўқилади

Мавжуд бўлмаган рейс учун авиачипталар сотилмоқда – Фуқаро авиацияси агентлиги

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги авиакомпанияларнинг мавжуд бўлмаган рейси учун авиачипталарни сотиш ҳолатлари учраётгани ҳақида йўловчиларга огоҳлантирув билан чиқди.  

Агентликка кўра, Ямал авиакомпаниясининг жорий йилнинг 27 апрел санасига Қарши аэропортидан парвоз учун авиачипталар сотилгани маълум бўлган.

“Шу ўринда йўловчиларга онлайн тарзда ёкида авиакассалар орқали авиачипталарни сотиб олишдан олдин "Ўзавиация" агентлиги веб-сайтининг бош саҳифасидаги "Ахборот жадвали" бўлимида (www.uzcaa.uz) ушбу парвозларни амалга ошириш учун сўровнома ҳолати ва рухсатноманинг мавжудлиги билан танишиб чиқишни тавсия этамиз.

 Йўловчиларнинг ҳуқуқлари ва ташувчи мажбуриятларига риоя қилиш мақсадида авиачипталарни сотиш билан шуғулланадиган юридик ва жисмоний шахсларни, хусусий авиакассалар ва сайёҳлик фирмаларини ушбу талабларга риоя қилишга ҳамда Ўзбекистон Республикасига келган хорижий меҳмонларга ҳамда ватандошларга ноқулайлик туғдирмасликга чақирамиз”, — дейилади агентлик хабарида.

Мавзуга оид