Жамият | 22:39 / 01.05.2023
24777
1 дақиқада ўқилади

Непаллик фуқароларни 124 минг долларга чув туширган аёл ушланди 

Бухоролик аёл Непал фуқароларини Европага жўнатишга ваъда бериб, катта миқдордаги маблағини ўзлаштирган. 

Фото: Getty Images

Бухоро шаҳрида яшовчи, 1991 йилда туғилган аёл бир гуруҳ шахслар билан тил бириктириб, олдиндан тузилган режа асосида Непал давлатининг 42 нафар фуқаросини Ўзбекистонга чақириб, уларга виза олиб бериш ва Европа давлатларига жўнатиш ваъдасини берган. 

Бухоро вилояти ИИБ хабарига кўра, аёл улардан 124,5 минг доллар маблағни алдов йўли билан олган. Ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган. 

Ҳолат юзасидан аёл бошчилигидаги жиноий гуруҳга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Мавзуга оид