Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда қулаб тушган реклама баннери бир одамни жароҳатлади. Ҳолат прокуратура томонидан текширилмоқда
Устига баннер қулаб тушган 26 яшар эркак ҳушсиз ҳолатда шифохонага етказилган.
1 май куни ижтимоий тармоқларда автомобиль йўли ёқасидаги реклама баннери бир эркакнинг устига қулаб тушгани, ҳодиса гувоҳлари тротуарда ҳаракатсиз ётган жабрланувчига ёрдам кўрсатиш мақсадида тез тиббий ёрдам хизматига қўнғироқ қилаётгани акс этган видео тарқалганди.
Ҳодисага оид бошқа бир видеода баннернинг қулашидан Nexia-3 русумидаги транспорт воситаси ҳам зарарлангани кўринади.
“Баннер босиб қолган одам ҳозир касалхонада, оёқ қўли соғ. Лекин ҳушини йўқотган. Агар унинг олдида Nexia-3 машинаси бўлмаганида, [қулаган баннер] фуқаронинг умрига зомин бўлар эди”, дейилади “Наманганликлар” телеграм-каналида чиққан хабарда.
Kun.uz мухбири жабрланувчи баннер қўпорилиб тушган жойда майда-чуйда сотиб, тирикчилик қилишини аниқлади.
Гувоҳлар қулаб тушган реклама устуни асоси атиги қирқ сантиметрлик бетондан иборат экани, чуқур кавламасдан тупроқ устига ўрнатилган пойдевор кучсиз шамол натижасида устидаги оғирликни кўтара олмай йиқилиб тушганига эътибор қаратишган.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсиддинов рўй берган ҳолат юзасида маълумот берди.
“1 май куни Наманган шаҳрида жойлашган реклама баннери фундаментидан ўпирилиб, ерга тушиши оқибатида бир нафар шахс (эркак, 1997 й.т.) тан жароҳати олган ва жойида ҳушини йўқотган.
Шундан сўнг, ён атрофда бўлган фуқароларнинг кўмагида жабрланган шахс дарҳол шифохонага олиб кетилган. Мазкур ҳолат юзасидан текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади баёнотда.
Мавзуга оид
22:51 / 27.05.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
23:54 / 26.05.2025
Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди
17:17 / 22.05.2025