Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Афғонистонда гиёҳванд моддалар билан боғлиқ вазият мониторинги бўйича марказ очилади
Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси ва Вена шаҳридаги халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Абат Файзуллаев БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (БМТ НЖБ) сиёсат таҳлили ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими директори Жан-Люк Лемайё билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва БМТ НЖБ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди. Жан-Люк Лемайё Ўзбекистон ҳукуматига гиёҳванд моддалар тарқалишига қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларни, хусусан, Афғонистон ва қўшни мамлакатларда гиёҳванд моддалар билан боғлиқ вазиятни мониторинг қилиш бўйича тадқиқот марказини ташкил этиш ташаббусини қўллаб-қувватлагани учун чуқур миннатдорлик билдирди. У марказнинг очилиш маросимида иштирок этиш учун 4-5 май кунлари Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштираётгани ҳақида ҳам маълум қилди.
Марказни ташкил этиш тўғрисидаги келишув 2021 йил 24 ноябрдаги Ўзбекистон президентининг БМТ НЖБ ижрочи директори Гада Фатхи Вали билан учрашуви давомида эришилган ва 2022-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон ва БМТ НЖБ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича «йўл харитаси»га киритилган.
Учрашувда минтақавий ва халқаро кун тартибидаги масалалар, хусусан, Афғонистондаги вазият билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Томонлар кўп томонлама халқаро ҳамкорлик трансмиллий жиноятчилик, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши ва гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишга қарши курашда самарали халқаро жавоб чораларини мувофиқлаштиришнинг калити эканлигини таъкидладилар.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025