Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ёниб кетган машина ичидан инсон жасади топилди
Машина нега ёниб кетгани ва унинг ичида ким бўлгани ҳозирча аниқ эмас.
Ижтимоий тармоқларда Қарши тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи канал четидаги йўлнинг олдида “Ваз-2106” русумли машина ёнаётгани ва унинг ичида инсон жасади борлиги ҳақида хабар тарқалди.
Хабарда, машина Қарши-Бешкент йўли ёқасида ёниб кетгани, жасад ҳайдовчи ўриндиғида ўтиргани айтилган.
Қашқадарё вилояти прокуратураси матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Қарши туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 103-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Марҳумнинг ўлими сабабларини аниқлаш бўйича тегишли экспертизалар тайинланган. Жиноят иши тергови вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.
Мавзуга оид
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
20:09 / 25.05.2025
Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин чиқди
20:21 / 24.05.2025
«Сўнгги қўнғироқ» тадбирларида автомобил бошқарган ўқувчилар аниқланди
08:10 / 24.05.2025