Харкивда миналардан тозаловчи трактор ва Бахмутдаги мерганлар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 433-куни ўтди. Асосий маълумотлар
- Брянск областида темирйўлда содир этилган портлаш оқибатида юк поездининг 20 та вагони издан чиқиб кетди. Россия темирйўллари «темирйўл транспорти фаолиятига ноқонуний аралашув» ҳақида хабар берган. Гумонланувчилар ҳақида маълумот йўқ.
- Олий рада расман Россиядаги режимни «рашизм» деб эълон қилди. Украина ҳукуматининг фикрича, Владимир Путиннинг диктатураси «ўтмишнинг энг ёмон амалиётларига эргашадиган ва замонавий версияда фашизм (рашизм) ва миллий социализм ғояларини ўзида мужассам этган неоимпериал, тоталитар диктатура»дир.
- Тулада суд Даря Дугинанинг ўлдирилиши бўйича иш фигурантлари — Александр Сучков ва Андрей Кузнецовни уч ярим йилга озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилди. Улар Дугинанинг ўлдирилишини ташкиллаштиришда гумонланган шахслар Россиядан чиқиб кетиш учун фойдаланган автомобилни рўйхатдан ўтказишда сохталаштиришга йўл қўйишда айбдор деб топилган.
- Ростов-Дон шаҳрида Росгвардиянинг собиқ полковниги, Қримда туғилган, яриморол аннексия қилинганидан кейин Россия фуқаролигини олган Валерий Котович ҳарбий «фейклар» бўйича айбланиб, олти ярим йил муддатга қамалди. У ўз айбини тан олмаган, унинг оқловчилари ҳукмга апелляция берган.
Бахмут атрофидаги украин мерганлари
Украина қуролли кучлари Бахмут мудофаасини давом эттирмоқда. 2 май куни украин ҳарбийларининг позициясига Украина қуруқлик қўшинлари қўмондони Олександр Сирский ташриф буюрди. У «самарали мудофаа ва рақибга максимал даражада йўқотиш етказиш» учун «қатор зарур чоралар кўрилгани»ни маълум қилди.
Шу куни АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши расмийси Жон Кирби Америка разведкасининг махфийлаштирилган маълумотларига таяниб, Украинадаги урушда сўнгги беш ойда 20 мингдан ортиқ россиялик ҳарбийлар ҳалок бўлиб, яна 80 минг нафари яралангани ҳақида хабар берди. Кирбининг аниқлик киритишича, бу йўқотишларнинг катта қисми Бахмут учун жангларда берилган, 2022 йил декабридан буён ҳалок бўлган россиялик ҳарбийларнинг тенг ярми «Вагнер» ХҲК ёлланма жангчилари ҳисобланади. Россия томони бу маълумотни изоҳламади.
Украинадаги жанглар ҳақидаги маълумотлар билан онлайн-харитани юритадиган DeepState таҳлил марказининг сўнгги маълумотларига кўра, Украина қуролли кучлари РФ армиясини Бахмут ҳудудида илгарилаш суръатини сезиларли даражада пасайтиришга мажбур қилган.
Россия мудофаа вазирлигининг 2 май кунги ҳисоботида Бахмут йўналишидаги ютуқ ёки муваффақиятсизликлар тилга олинмаган.
Донбасс шимолидаги ҳаёт
Харкив областида далани миналардан тозалаётган ҳайдовчисиз трактор
Мавзуга оид
20:12
«Афтидан қўрқинчли, аммо ҳеч нарсани ўзгартиролмайди» — «Орешник» қанақа ракета?
14:17
Венгрия Украина билан чегарада ҲММ тизимларини ўрнатиш ниятида
09:12
Британия Украинадаги вазият кескинлашганини маълум қилди
22:23 / 21.11.2024