Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда Анна Политковская номидаги мукофот таъсис этилди
Франция Ташқи ишлар вазирлиги журналистик жасорат учун Анна Политковская номидаги мукофот таъсис этилганини эълон қилди. Мукофот уруш ёки инқироз даврида ишлаган журналистларга берилади.
Францияда Жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан россиялик журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Анна Политковская шарафига янги журналистика мукофоти таъсис этилди, дея хабар бермоқда Франция Ташқи ишлар вазирлиги ва “Новая газета” 3 май, чоршанба куни.
Франция Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, “Журналист жасорати учун Анна Политковская мукофоти” “уруш, инқироз ёки беқарорлик шароитида ишлаётган” ОАВ ходимларига берилади. Мукофот Франция ташқи ишлар вазири Катрин Колонна ва “Новая газета” бош муҳаррири Дмитрий Муратов ташаббуси билан таъсис этилган.
“Новая газета” манбаларига кўра, биринчи марта янги мукофот ноябр ойида ҳар йили ўтказиладиган Париж тинчлик форуми чоғида топширилиши мумкин. Ғолибни ҳакамлар ҳайъати танлайди, унда, дастлабки маълумотларга кўра, Анна Политковскаянинг фарзандлари - Вера ва Иля Политковскийлар, "Чегара билмас мухбирлар" инсон ҳуқуқлари ташкилоти вакили, таниқли француз мухбири ва “Новая газета” журналисти бўлади.
Анна Политковская 2006 йил 7 октябрда Москванинг Лесная кўчасидаги уйининг кираверишида ўлдирилган.
Мавзуга оид
20:15 / 27.05.2025
Францияда криптомиллионерларни ўғирлаш иши бўйича 20 дан ортиқ шахс ҳибсга олинди
14:00 / 27.05.2025
Париж Макроннинг хотинидан тарсаки егани акс этган кадрларга изоҳ берди
21:53 / 26.05.2025
Трамп Путиннинг ёлғон гапираётганини билади – Макрон
16:40 / 26.05.2025