Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тинтув ўтказиш, телефон сўзлашувини эшитиш ва мулкни хатлашга санкция бериш ваколати прокурорлардан судга ўтказилади
“Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Қонун лойиҳаси билан “Прокуратура тўғрисида”ги қонунга ва Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган.
Уларга мувофиқ қуйидаги тартиб ўрнатилмоқда:
- тинтув ўтказиш, телефон сўзлашувини эшитиш ва мулкни хатлаш тўғрисида судга илтимоснома прокурор томонидан киритиши;
- тинтув ўтказиш, телефон сўзлашувини эшитиш ва мулкни хатлашга санкция бериш ваколатини прокурорлардан судларга ўтказиш;
- суд томонидан тинтув ўтказиш, телефон сўзлашувини эшитиш ва мулкни хатлашга санкция бериш тўғрисидаги материалларни, шунингдек ушбу тоифадаги материалларни апелляция тартибидаги иш юритишда кўриб чиқиш;
- тайинланган эҳтиёт чорасини жиноят натижасида етказилган зиён (зарар) ёки унинг қопланмаган қисми миқдоридан ошиқ бўлиши шарти билан гаров эҳтиёт чорасига ўзгартириш.
Ҳужжатда қайд этилишича, таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар орқали:
- фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг самарали механизми яратилади;
- миллий қонунчиликда “Хабеас корпус” институтининг таъсир доираси кенгайтирилади ва тергов устидан суд назорати кучайтирилади;
- Ўзбекистоннинг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилашга, шу жумладан Ҳуқуқ устуворлиги индексининг Жиноий одил судлов таркибий индикаторларидаги мавқейини яхшилашга эришилади.
Мавзуга оид
20:12 / 26.05.2025
Самарқанд шаҳрининг собиқ прокурори Навоий шаҳрига прокурор бўлди
12:02 / 24.05.2025
«Сизга ачинаман, жаноблар!» – Абдураҳмон Ташановнинг шу номли пости камситиш деб топилди
09:35 / 24.05.2025
Суд Трампнинг Ҳарвардга хорижликларни қабул қилишни тақиқлаш қарорини блоклади
21:06 / 22.05.2025