Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди, яна икки киши шифохонага ётқизилди
Қарши-Шаҳрисабз автомобил йўлида Ravon-3 ва Nexia-2 машиналари ўзаро тўқнашган.
Ҳодиса 2023 йил 5 май куни соат 13:30 ларда давлат аҳамиятидаги 4Р-79 “Қарши-Чироқчи-Шаҳрисабз” автомобил йўлининг 12 километрида содир бўлган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қарши тумани “Хонобод” МФЙ ҳудудида ҳайдовчи Ravon-3 машинасини Шаҳрисабз-Қарши йўналиши бўйича бошқариб келиб, қарама-қарши томондан келаётган, Nexia-2 машинаси билан тўқнашган.
Оқибатда, Nexia-2 машинасида йўловчи сифатида келаётган икки нафар фуқаро оғир тан жароҳатлари олиб, ҳодиса жойида ҳалок бўлган. Бир нафар йўловчи ва Ravon-3 ҳайдовчиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
20:21 / 24.05.2025
«Сўнгги қўнғироқ» тадбирларида автомобил бошқарган ўқувчилар аниқланди
10:27 / 22.05.2025