Жаҳон | 14:49 / 07.05.2023
17479
5 дақиқада ўқилади

Кремлпараст ёзувчига суиқасд ва Авдийивкадаги вайронгарчиликлар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 437-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Нижний Новгородда ичида Захар Прилепин кетаётган автомобил портлади. Ёзувчи ва сиёсатчи яраланган, унинг ҳайдовчиси ҳалок бўлган. РФ Тергов қўмитаси «теракт» бўйича иш очган.
  • Захар Прилепин ҳаракатланган автомобилни портлатишда гумонланиб, Александр Пермяков қўлга олинган. ТҚ тарқатган видеода қўлга олинган шахс тергов чоғида «Украина махсус хизматлари томонидан ёллангани»ни тан олади.
  • Евгений Пригожин Бахмутдаги позицияларни «Ахмат» жангчиларига топшириш учун Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров билан боғланганини айтди. Қодиров «Ахмат» жангчилари йўлга чиқишга тайёрлиги ва буйруқ кутаётганини маълум қилган.
  • Украина қуролли кучлари ҳаво кучлари қўмондонлиги Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими орқали россияликларнинг «Кинжал» ракетаси уриб туширилганини маълум қилди.
  • Санкт-Петербургда Кичик драма театрини (Европа театри) қулфлаб қўйишди. Аввалроқ театр Данила Козловский иштирокидаги икки спектаклни кейинга қолдирганди, бу актёрга урушга қарши пости учун чақув ёзишган.

Куннинг асосий воқеаси. Захар Прилепинга суиқасд

Нижний Новгород яқинида сиёсатчи ва ёзувчи Захар Прилепин кетаётган автомобил портлади. Машинада Прилепиннинг ҳайдовчиси ва тансоқчиси ҳам бўлган — у ҳалок бўлган. «Верстка» нашри аниқлашича, ҳалок бўлган шахс 27 ёшли Александр Шубин бўлиб — у луҳансклик айирмачилар сафида жанг қилган ва «Миротворец» базасига киритилган.

«Интерфакс» маълумотига кўра, Прилепин портлаш оқибатида яраланган, 6 май куни врачлар унинг ҳолати оғир эканини айтишган. Нижегород области губернатори Глеб Никитиннинг маълум қилишича, сиёсатчи муваффақиятли операция қилинган, кейин эса «тезроқ тикланиши учун» ухлатувчи дори юборилган. 7 май тонгида Прилепиннинг матбуот хизмати ёзувчи уйғонгани ва «ўзини яхши ҳис қилаётгани» ҳақида хабар берди.

Тергов қўмитаси портлаш факти бўйича жиноий иш қўзғатган, ҳодиса теракт сифатида квалификация қилинган. Кейинроқ ТҚ Нижегород областида Прилепинга суиқасд содир этишда гумонланувчи ушлангани, у Александр Пермяков экани ҳақида хабар берди. Пермяков гўёки Украина махсус хизматлари кўрсатмаси асосида ҳаракатлангани ва айбига иқрор бўлгани айтилди.

Портлаш жойи шундай кўринишда. Shot маълумотига кўра, машина парчалари 50 метр радиусгача учиб борган. Автомобил ёнида ўра ҳосил бўлган. Фото: Анастасия Макаричева / Reuters / Scanpix / LETA

Авдийивкадаги вайронгарчиликлар

Авдийивка — Россия томонидан аннексия қилинган Донецкдан шимолда, Украина назоратида қолган шаҳар ҳисобланади. Ушбу аҳоли яшаш манзили учун жанглар кенг кўламли босқин бошидан буён олиб борилмоқда, айни вақтда РФ ҚК уни яримқуршов ҳолатига туширган. 2022 йил февралига қадар Авдийивка аҳолиси 35 минг киши атрофида эди, ҳозирда, шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Виталий Барабашнинг сўзларига кўра, шаҳарда 1 778 киши қолган. Барабашнинг қўшимча қилишича, шаҳарда бирорта бутун бино қолмаган. 

Авдийивкага киришда дорга осилган Владимир Путинни акс эттирувчи қўғирчоқ
Reuters / Scanpix / LETA
Вайрон бўлган бино ёнидан ўтаётган украиналик ҳарбий хизматчи
Reuters / Scanpix / LETA
Россияликлар зарбасидан шикастланган турар жой биноси
Reuters / Scanpix / LETA
Маҳаллий мактаб ҳудуди
Reuters / Scanpix / LETA
Reuters / Scanpix / LETA

Соледар атрофидаги украин артиллериячилари

Соледар Бахмутдан 15 километр шимоли-шарқда жойлашган. 2023 йил январида шаҳар РФ қуролли кучлари томонидан оккупация қилинган

Соледар атрофидаги украиналик ҳарбий хизматчилар
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA
Д-30 гаубицасидан ўт очишга тайёрланаётган украиналик артиллериячилар
Д-30 гаубицасидан ўт очишга тайёрланаётган украиналик артиллериячилар
«Эделвейс» номли 10-тоғ-штурм бригадаси жангчилари россияликларнинг позицияларига ўт очмоқда
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA

Украинанинг турли чеккаларидан суратлар

Азиз Қаршиев
Муаллиф Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид