Ўзбекистон | 08:04 / 08.05.2023
6332
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади

Шу йилнинг 14 май куни Тошкент шаҳрида 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб  ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги «Мен ғолиб» оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади, деб хабар  бермоқда «Дунё».

Фото: Kun.uz

Мусобақа Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси, бош ҳамкор – «Ўзбекнефтгаз» томонидан, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимияти кўмагида ташкил қилинмоқда.

Турнирнинг старт-финиш нуқтаси «Ҳумо арена» мажмуасининг олдидаги майдонга белгиланган. Ушбу спорт тадбири илк маротаба 2000 га яқин иштирокчини бирлаштиради. Мусобақа дастури ҳам кенгайтирилди ва унга 3 та масофа қўшилди: ярим марафон – 21,1 км, чорак марафон - 10,5 км ва 3 кмга югуриш. Пойгаларга 07:00 да старт берилади.

«Мен ғолиб» кубогини қўлга киритиш учун Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Президент Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси вакилларидан иборат 7 та жамоа ҳамда куч ишлатувчи тузилмалар таълим муассасаларининг 6 та жамоаси кураш олиб боради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид