Самарқандда деҳқон хўжалиги ерини 90 минг долларга сотишга уринган шахс қўлга тушди
Самарқанд вилоятининг Паст Дарғом туманида ерни ноқонуний сотмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди.
Zarnews’нинг маълум қилишича, фуқаро О.Ж. (1973 йилда туғилган) ўзига фойдаланиш учун топширилган, деҳқон хўжалигига тегишли бўлган 1 гектар ерни бошқа фуқарога 90 минг долларга сотишини билдириб, келишилган суммадан 40 минг долларни олдиндан беришни талаб қилган.
ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда у маҳаллий фуқародан ушбу пулни олаётган вақтида қўлга олинган.
Яна бир ҳолатда Пайариқ туманида яшовчи Ш.А. (1993 йилда туғилган) амакисига тегишли фермер хўжалиги балансида бўлган 1,2 гектар ерни талабгорга 17 минг долларга сотишни режалаштириб, келишилган пулдан 10 минг долларни олаётганида ушланган.
Мавзуга оид
23:25 / 09.11.2024
Самарқандда Қуролли кучлар хизматчиси, солиқчи, Миллий гвардия ва кадастр ходимлари пора билан ушланди
23:03 / 08.11.2024
Самарқандда уйда тайёрланган консерва маҳсулотларидан еган бир оиланинг 4 аъзоси заҳарланди
15:06 / 01.11.2024
Самарқанд вилоятида иситиш мавсуми 1 ноябрдан бошланди
10:59 / 25.10.2024