Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия самолётларига хизмат кўрсатса, Грузияга ҳам санкциялар жорий қилинади – АҚШ
Ғарб давлатлари Россия ва Грузия ўртасидаги ҳаво қатновининг тикланишига қарши.
АҚШ Давлат департаменти Россия ва Грузия ўртасидаги ҳаво қатнови қайта тикланган тақдирда, санкция остидаги Россия самолётларига хизмат кўрсатишни бошласа, Грузияга ҳам санкциялар жорий қилади. Бу ҳақда Давлат департаменти вакили Accent news нашрига маълум қилди.
Ғарб давлатлари Россиядаги режим ҳаракатларини қоралайди ва ҳозир Россия билан муносабатларни ўрнатиш вақти эмас, деб ҳисоблайди, дейилади баёнотда. Россия президенти Владимир Путин «тўғридан-тўғри рейсларни тиклаш ёки виза режимини бекор қилиш ўрнига Грузиянинг босиб олинган ҳудудидан қўшинларини олиб чиқиб кетиши лозим», бу Грузия халқига керак, деди Давлат департаменти вакили.
«Қатор Ғарб давлатлари, жумладан, АҚШ ўз ҳаво ҳудудида Россия авиакомпанияларининг парвозларини тақиқлади. Агар Россия ва Грузия ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар тикланса, бу бизнинг хавотиримизни уйғотади ва импорт-экспорт назорати остидаги самолётларга хизмат кўрсатадиган Грузия авиакомпанияларига нисбатан санкциялар қўллаш имконини беради», деди у.
10 май куни президент Путин Грузия фуқаролари учун виза режимини бекор қилиш ва бу давлат билан 2019 йилда Россияга қарши намойишлардан сўнг тўхтатилган ҳаво қатновини қайта тиклаш тўғрисидаги фармонларни имзолади.
Грузия президенти Саломе Зурабишвили бу қарорлар провокация эканини ва «Россия Украинага қарши тажовузни давом эттирар экан ва Грузия ҳудудини оккупация қилар экан» бу ҳолат қабул қилиниши мумкин эмаслигини айтди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
10:23 / 28.05.2025