Президентликка номзод Робахон Махмудованинг судьялик ваколати тўхтатилди
Қонунчиликка кўра, судья сиёсий фаолият билан шуғулланишга ҳақли эмас.
«Адолат» социал-демократик партиясидан Ўзбекистон президентлигига номзод Робахон Анваровна Махмудованинг судьялик ваколати тўхтатилди. Бу ҳақда Олий суд хабар берди.
«2023 йил 12 май куни «Адолат» социал-демократик партияси вакили Робахон Анваровна Махмудова президентлик сайловида номзод сифатида кўрсатилди. Қонунчиликка кўра, судья сиёсий фаолият билан шуғулланишга ҳақли эмас. Сайлов кодексига асосан, сиёсий партия Ўзбекистон президентлигига ўз партияси аъзолари орасидан ёки партиясизни номзод этиб кўрсатишга ваколатли.
Шу сабабли Судьялар олий малака ҳайъати Р.А.Махмудованинг аризаси ва суд қонунчилигига мувофиқ, Олий суд раисининг биринчи ўринбосари, маъмурий судлов ҳайъати раиси Р.А.Махмудованинг судьялик ваколатини тўхтатиб туриш ҳақида қарор қабул қилди», дейилади хабарда.
Ўзбекистон президенти сайлови 9 июль кунига белгиланган.
Мавзуга оид
11:05
«Изоляторлар тўлиб кетган» – Олий суд раиси судьялар қатъиятсизлигининг оқибатлари ҳақида
17:38 / 25.10.2024
Қаршида ўқитувчилар ва таълим соҳаси вакиллари билан учрашув ўтказилди
23:25 / 20.09.2024
АҚШ президентлигига номзодлар хавфсизлиги кучайтирилиши мумкин
23:38 / 02.08.2024