Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пригожин Шойгуни Бахмутга таклиф қилди
Евгений Пригожин Сергей Шойгуни Бахмутга "жанговар тажрибаси" билан бўлишиш учун таклиф қилди.
"Вагнер" ХҲК асосчиси Евгений Пригожин Россия мудофаа вазири Сергей Шойгуга "ҳозирги вазиятни мустақил баҳолаш" учун Украинанинг Бахмутига келиш таклифи билан мурожаат қилди.
“Оғир оператив вазиятни, шунингдек, жанговар ҳаракатлардаги кўп йиллик тажрибангизни ҳисобга олиб, Россия Федерацияси ҳарбийлаштирилган бўлинмалари назорати остидаги Бахмут аҳоли пункти ҳудудига етиб келишингизни ва ҳозирги вазиятни мустақил баҳолашингизни сўрайман”, деган Пригожин 12 май, жума куни унинг матбуот хизмати томонидан тарқатилган мактубида.
Худди шу мактубда Пригожин Россия Қуролли кучларининг Шойгу томонидан бошқариладиган, "вагнерчилар" қанотларини ёпиб турган ҳамда масъул зонасида Украина армияси "бир қатор муваффақиятли қарши ҳужумларни амалга оширган" бўлинмалари ҳақида шикоят қилди.
Мавзуга оид
21:50 / 26.05.2025
Росгвардия биринчи марта пайтавалардан воз кечади
12:04 / 25.04.2025
Россияда мигрантлар орасида жиноятчилик даражаси юқори эмаслиги маълум бўлди
09:50 / 24.04.2025
Агар АҚШ ядро синовларини тикласа, Россия ҳам шундай қилиши мумкин – Шойгу
09:28 / 09.11.2024