Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
16 май куни айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин
Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 16 май, сешанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +18...+20 даража, кундузи +29...+31 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача, баъзида эса 23-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +13...+18 даража, кундузи +17...+22 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача, баъзида эса 23-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15...+20 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.
Тошкент ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +15...+20 даража, кундузи +28...+33 даража бўлади.
Жиззах ва Самарқанд вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +15...+20 даража, кундузи +28...+33 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +17...+22 даража, кундузи +27...+32 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +15...+20 даража, кундузи +27...+32 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +8...+13 даража, кундузи +17...+22 даража бўлади.
Мавзуга оид
12:21 / 28.05.2025
Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
11:24 / 26.05.2025
Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, жойларда ёмғир ёғади
22:27 / 22.05.2025
8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи бўлиши эълон қилинди
13:12 / 21.05.2025