Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Star Med клиникаси адвокати Фарҳод Манноповнинг ўлими жарроҳлик амалиёти натижасида юз бермаганини иддао қилмоқда
Зангиота туманлараро иқтисодий суди Star Med хусусий клиникасининг лицензиясини бекор қилиш бўйича ССВ томонидан киритилган даъво аризасини кўриб чиқишни бошлади. Суд ишида жавобгар томон адвокати Фарҳод Манноповнинг ўлимига жарроҳлик амалиёти сабаб бўлмаганини билдирган.
Mittivine юмористик лойиҳаси асосчиси Фарҳод Маннопов вафот этган хусусий клиникани лицензиясидан маҳрум қилиш бўйича ССВ томонидан судга даъво аризаси киритилган эди. 15 май куни Зангиота туманлараро иқтисодий судида мазкур иш юзасидан илк суд мажлиси ўтказилди.
Судда иштирок этган Kun.uz мухбирининг хабар беришича, дастлаб суд муҳокамасида томонлар эшитилган. Хусусан, жавобгар “OMAD PLYUS” МЧЖ томони даъво аризасида келтирилган айрим маълумотлар юзасидан эътирозларини билдирган.
Даъво аризасида хусусий клиника томонидан малакавий тоифаси бўлмаса ҳам пластик жарроҳ шифокори Э.A.нинг беморга тиббий хизмат кўрсатишига йўл қўйилганлиги айтилади. Унга кўра стационар турдаги нодавлат тиббиёт ташкилотининг операция бўлимида бемор Фарҳод Манноповга тиббий хизмат кўрсатганлиги учун унда камида биринчи малакавий тоифанинг мавжуд бўлиши талаб этилади.
“OMAD PLYUS” МЧЖ адвокати С.Акрамов эса жавобгар эътирозномасида пластик жарроҳ шифокори Э.А. марҳум Фарҳод Манноповнинг операция жараёнида ЛОР врач ассистенти сифатида иштирок этганлигини билдирмоқда. Хусусий клиника адвокати асосий жарроҳ олий малака тоифасига эга Х.А бўлгани, бундай ҳолатда ассистентдан малака тоифаси талаб этилмаслигини маълум қилди.
Шунингдек жавобгар томон адвокати С.Акрамов судья ва аризачидан мазкур суд ишини Фарҳод Манноповнинг ўлими билан боғлиқ қўзғатилган жиноят иши кўриб чиқулгунга қадар тўхтатиб туришни сўраган. Судья адвокатнинг мазкур илтимосини рад этган.
“Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 101-моддаси 1-бандига асосан мазкур иш жиноят иши ҳал бўлгунга қадар тўхтатиб турилса айни муддао бўларди деб ўйлайман. Чунки жиноят иши доирасида экспертиза тайинланган. Дастлабки олинган экспертиза хулосасига кўра, бизга маълум бўлишича, айнан Манноповнинг ўлим ҳолати унга нисбатан ўтказилган жарроҳлик амалиёти натижасида келиб чиқмаган. Тергов бўлимларида шундай экспертиза хулосаси мавжуд”, – деган адвокат суд мажлисида.
Тарафларнинг қўшимча далиллар тақдим этиш бўйича илтимосномалари инобатга олиниб, суд муҳокамаси 22 май кунига қолдирилган.
Маълумот учун, Манноповнинг ўлими юзасидан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов давом этмоқда. Ушбу иш бўйича суд жараёни алоҳида ўтказилади.
Мавзуга оид
18:33 / 29.11.2024
Блогер Фарҳод Манноповнинг вафотида икки шифокор айбли деб топилди
20:10 / 24.10.2023
Фарҳод Маннопов ўлими билан боғлиқ суд жараёни ОАВ орқали ёритилмайдиган бўлди
17:42 / 27.09.2023
Фарҳод Манноповнинг вафоти билан боғлиқ жиноят иши судга оширилди
10:18 / 03.06.2023