Жаҳон | 15:52 / 15.05.2023
23650
6 дақиқада ўқилади

Украина бўйлаб навбатдаги зарбалар ва Бахмут атрофидаги ярадорлар. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 445-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Володимир Зеленский 14 май куни Германия ва Францияга ташриф буюрди. 15 май куни украинлар етакчиси Лондонга борди ва Буюк Британия бош вазири Риши Сунак билан учрашди.
  • The Washinghton Post махфийлаштирилган ҳужжатларга таяниб, Украина президенти «Дружба» нефт ташиш қувурини портлатиш ва РФ ҳудудидаги аҳоли яшаш манзилларини эгаллаб олиш имкониятини муҳокама қилгани ҳақида ёзди. Зеленский буни «шунчаки фантастика» деб атади.
  • «Катта еттилик» ва Евроиттифоқ Россия гази қувурлар орқали Полша ва Германияга олиб келишига тақиқ қўйишни режалаштирмоқда. Россия бу йўналишларда ташувни 2022 йилда тўхтатиб қўйган, аммо бу ҳали расман тақиқланмаган.
  • РФ мудофаа вазирлиги Донецк областининг Бахмут шаҳри атрофидаги жангларда икки полковниги ҳалок бўлгани ҳақида эълон қилди.
  • Украина ҚК ҳаво кучлари расмийси Юрий Игнат Брянск областида РФ мудофаа вазирлиги вертолётлари ва самолётлари ҳалокатга учраши «Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари иши» эканини айтди. Кейин аниқлик киритиб, бу ҳазил бўлганини айтди. «Вагнер» ХҲК асосчиси Евгений Пригожин ҳам ҳалокатга Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари алоқадорлигига ишора қилди.
  • Володимир Зеленский Германияда Буюк Карл мукофотини топшириш маросими вақтида Беларус мухолифати етакчиси Светлана Тихановская билан учрашди ва улар қўл сиқиб кўришишди.
  • Норвегиянинг The Barents Observer нашри ёзишича, Россия Швеция ва Финландия чегарасидаги Кола яриморолига стратегик бомбардимончиларини жойлаштирган.

Украина шаҳарлари ўққа тутилиши

Украина ҚК бош штаби маълумотига кўра, 14 май куни Россия қўшини Украина аҳоли яшаш манзиллари бўйлаб 11 та ракета зарбалари, шунингдек, 41 та авиация зарбаси йўллаган. Ракета зарбалари Харкив, Тернопил ва Константиновка бўйлаб йўлланган. Россия ҳарбийлари Украина ҚК позициялари ва аҳоли яшаш пунктларига баравар ўт очиш реактив тизимларидан 74 бор ўт очган. Отишмалар оқибатида тинч аҳоли вакиллари жабрланган, хусусий уйлар ва бошқа фуқаролик инфрутазилмалари вайрон бўлган ёки шикастланган.  

Тернопилда ўт ўчирувчилар россияликлар ракетаси парчалари келиб тушиши оқибатида ёнғин чиқан омборхона ҳудудида ишламоқда. ИИВга кўра, шаҳар бўйлаб зарба оқибатида икки киши жароҳат олган
Украина ФВДХ / Reuters / Scanpix / LETA
«Украина темирйўллари» ишчилари тунги зарбалардан кейин «Харкив-Пассажирский» станцияси атрофидаги йўлни тозалашмоқда. «Харкiв Times» хабарига кўра, ракета портлаши оқибатида учта йўл ва алоқа тармоғининг бир неча ўн метрлик қисми шикастланган. Қўшни уйларнинг деразалари тўкилиб тушган.
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Шаҳар типидаги Золочев посёлкаси (Харкив области) аҳолиси россияликлар зарбаларидан вайрон бўлган бино олдида. Маҳаллий расмийларга кўра, иккита ракета турар жойлар орасидаги ҳовлига келиб тушган: жабрланганлар йўқ, биноларнинг ойналари синиб кетган, шунингдек, иккита гараж вайрон бўлган.
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA

Украина қуролли кучларининг Бахмут атрофидаги дала ҳоспитали

 

Шиддатли жанглар давом этаётган Бахмут атрофидаги тиббиёт пунктига келтирилган ярадор украин ҳарбийси
Iryna Rybakova / AP / Scanpix / LETA

 

Iryna Rybakova / AP / Scanpix / LETA
Iryna Rybakova / AP / Scanpix / LETA

Киевда уруш фахрийлари учун турнир

Украиналик 29 ёшли ҳарбий хизматчи Михайло Дроботенко уруш фахрийлари учун ташкил этилган спорт мусобақасида иштирок этмоқда. Турнирда жами 60 дан ортиқ киши қатнашмоқда. Дроботенко Северодонецк атрофида мина портлаши оқибатида яраланган.
Roman Pilipey / Getty Images
Roman Pilipey / Getty Images

Володимир Зеленскийнинг Германияга ташрифи

14 май куни Володимир Зеленский Германияга ташриф буюрди. Фотода — Ааҳен шаҳри (Шимолий Рейн — Вестфалия федерал ери) марказидаги вазиятни кузатаётган мерган, Берлинда ГФР президенти Франк-Валтер Штайнмайер ва канцлер Олаф Шолц билан учрашувларидан кейин Украина президенти шу ерга келди.
Federico Gambarini / dpa / Scanpix / LETA
Германия канцлери Олаф Шолц Берлинда Володимир Зеленскийни фахрий қоровул сафи билан қаршиламоқда
Wolfgang Kumm / dpa / Scanpix / LETA
Зеленский ва Шолц Украина ҚК ҳарбий хизматчилари тайёргарликдан ўтаётган Ааҳендаги ҳарбий базада. Украина президенти ва немислар канцлери Украинага етказиб берилаётган ҳарбий техникалар намуналари билан танишишди. Шунингдек, Зеленский украиналик ҳарбийларга «Мардлик» учун орденларини топширди. Ўтган ҳафтада Германия ҳукумати Украинага қиймати қарийб уч миллиард евролик ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, танклар ва дронлар етказиб берилишини эълон қилганди
Украина президенти матбуот хизмати
Зеленский Ааҳенда Буюк Карл номидаги мукофотни қабул қилмоқда — бу мукофот Европани бирлаштиришга қўшган ҳиссаси учун берилади. Тақдирлаш маросими куни Украина президенти беларус мухолифатининг қувғиндаги етакчиси Светлана Тихановская билан илк бор учрашди — улар бир-бири билан қўл сиқиб кўришишди
imago images / Scanpix / LETA
Азиз Қаршиев
Муаллиф Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид