Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда ЙТҲ оқибатида икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Қозоғистоннинг Ақтўбе областида содир бўлган ЙТҲда Ўзбекистоннинг икки фуқароси ҳалок бўлди. Олти киши касалхонага ётқизилган.
16 май куни Самара-Чимкент автомобил йўлининг Ақтўбе вилояти ҳудудидан ўтувчи 824-километрида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон ички ишлар органларининг медиа-маркази хабар берди.
Toyota RAV-4 ва Chevrolet Lacetti автомашиналарининг тўқнашуви натижасида Lacetti ҳайдовчиси ва йўловчиси - Ўзбекистон фуқаролари воқеа жойида вафот этган. Lacetti'даги яна уч нафар йўловчи ва Toyota'да бўлган эр-хотин беш ёшли боласи билан касалхонага ётқизилган.
Йўл-транспорт ҳодисаси ҳолати юзасидан суриштирув ишлари бошланган.
Мавзуга оид
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
20:21 / 24.05.2025
«Сўнгги қўнғироқ» тадбирларида автомобил бошқарган ўқувчилар аниқланди
21:27 / 23.05.2025